БЕШОFАЙНИ – Себзор даҳасидаги қадимий маҳалла. Коҳота, Ҳовузли, Қоратут, Қошиқчилик маҳаллалари билан чегарадош бўлган. Қарийб 150 хонадон яшаган. Аҳолиси, асосан, ўзбеклар бўлиб, чакана савдо ва ҳунармандчилик, шаҳар ташқарисидаги ерларида деҳқончилик билан шуғулланган, 2 масжид, қабристон, чойхона, баққоллик дўконлари, сартарошхона, жувозхона, тегирмон, тўқув устахонаси бўлган (20-аср боши). Ҳозирги ҳудудида 4–9 қаватли турар жой бинолари қурилган. «Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил
Батафсил »Эски ўзбек ёзуви
Эски ўзбек ёзуви – араб графикаси асосида шаклланган ва 11-асрдан 20-асрнинг бошларигача қўлланган ўзбек ёзуви; араб алифбосидаги 28 та ҳарфга араб тилида бўлмаган, лекин эроний ва туркий тилларга хос бўлган товушларни ифодалаш учун яна 4 та ҳарф қўшиш билан шакллантирилган. Ушбу ҳарфлар араб алифбосидаги тайёр ҳарфларга қўшимча нуқта ёки чизиқ орттириш йўли билан ҳосил қилинган ва уларнинг ҳар бири алифбо …
Батафсил »Туркияни йиғлатган Ҳожи Йўлдош Марғилоний ким эди?
2018 йил 30 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати аъзолари олдида чиқиш қилган Туркия Жумҳурияти президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон мамлакатларимиз орасидаги тарихан шаклланган бирдамлик муносабатлари ҳақида эсларкан, шундай деганди: “Туркия тарихида муҳим роль ўйнаган Озодлик урушида ўзбеклар бизни доим қўллаб-қувватлаб турдилар. Ҳаж вазифасини адо этгандан кейин ўз юртига қайтаркан, Чукуровада “Қуввайи миллия”га қўшилган туркистонлик кўнгиллилар, Ҳожи …
Батафсил »Хоннинг сўнгги илинжи (иккинчи мақола)
Биринчи мақолани ўқиш Синхрон жадвалга кўра, ҳаж мавсуми 1877 йили 16 декабрдан, 1878 йили эса 5 декабрдан бошланган. 1877 йилги ҳаж мавсумига етиб бориш учун Худоёрхон ихтиёрида 45 кун муддат бўлган. Бу муддат ичида ҳам хон бемалол Маккаи мукаррамага етиб бориши мумкин эди, деб ўйлаймиз. Аммо, бир тарафдан, «Туркистон вилоятининг газети»да 1878 йил 21 июлда босилган хабарда хоннинг ҳаётига оид …
Батафсил »Екатерина II саройидаги Бухоро элчиси
Бухоронинг марказий кўчаларидан бирида, улкан Кўкалдош мадрасаси ва Шоҳсанам масжиди олдида кўримсизгина, лекин, меъморий ечими билан ўзига хос бўлган Эрназар Элчи мадрасаси мавжуд. Икки қаватли бу иншоот оқ мармардан қурилган ва шарқона безаклар билан жилоланган. Ички ҳовлиси кенг бўлиб, мударрислар ва талабалар учун хоналар ва ҳужралар бор. Вақф маблағлари ҳисобига ўз даврида бу ерда шогирдлар бепул таълим олиш баробарида нафақа …
Батафсил »Хоннинг сўнгги илинжи (биринчи мақола)
Худоёрхоннинг Англияда, қиролича Виктория ҳузурида бўлгани, хонлик тақдири борасида у билан музокаралар олиб боргани ҳақидаги ҳужжатлардан хабардормисиз? Бу хон учун Ватанни мустамлакачилардан асраб қолишнинг сўнгги чораси эди. Худоёрхоннинг бу йўлда чеккан заҳматлари озмунча эдими? Унинг тахтга уч марта – 1845, 1862 ва 1865 йилларда чиқиб, йигирма беш йил чамаси мамлакатни бошқарганлиги кўпчиликка аён. Худоёрхон илк бор 1858 йили акаси Маллахон …
Батафсил »Тошкентда француз олими Чўлпон ҳаёти ва ижоди тўғрисида маъруза қилади
Европа тиллари байрами муносабати билан Франция элчихонаси Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонасида Чўлпоннинг «Кеча ва кундуз» романини француз тилига таржима қилган франциялик тадқиқотчи Стефан Дюдуанон (Stéphane Dudoignon) билан учрашув ташкил этмоқда. Бу ҳақда Франция элчихонасининг матбуот хизматига таяниб Korrespondent.uz хабар қилди. Учрашувда Стефан Дюдуанон Ўзбекистон тарихи ва маданияти, жумладан, жадидчилик ҳаракати ҳамда Чўлпон ҳаёти ва ижоди тўғрисида маъруза қилади. Маъруза …
Батафсил »Буюк ипак йўли: нега чўл ўртасидаги қудуқларда доим сув бўлган?
Хитой ва Марказий Осиё шаҳарларини Ўртаер денгизи мамлакатлари билан боғловчи Буюк ипак йўли кўп асрлар давомида ушбу ҳудудлар ўртасидаги савдо ва маданият алмашинув жараёнларида муҳим рол ўйнаган. У эрамиздан аввалги II асрда Хитой ва Фарғона водийси шаҳарлари ўртасидаги савдо йўли сифатида юзага келган бўлиб, кейинроқ Шарқ ва Ғарб ўртасидаги муҳим транспорт алоқа йўли мақомини эгаллади ва ўрта асрларга қадар амал …
Батафсил »Хожа Аҳрор Валий жоме масжиди
ХОЖА АҲРОР ВАЛИЙ ЖОМЕ МАСЖИДИ (15-аср) (Шайхонтоҳур тумани, «Гулзор» маҳалласи, Ҳақиқат кўчаси, 22) – меъморий ёдгорлик. Хожа Аҳрор қурдирган, шаҳарнинг бош жоме масжиди бўлган, Усмон Қуръони шу ерга келтирилган эди. 1875 йил чор маъмурлари томонидан бузиб ташланган. Усмон Қуръони Самарқандга олиб кетилган. 1886 йил маҳаллий аҳоли норозилигидан хавфсираган чор маъмурияти масжид биносини қайта қуриб берган. 1999 йил масжид пойдеворини бузиш …
Батафсил »Сўнгги бронза ва илк темир даврларида Ўрта Осиёда содир бўлган этник жараёнлар
Бронза даврининг охирларида Ўрта Осиёнинг ўтроқ аҳолиси суғорма деҳқончилик маданиятини ва ҳунармандчилик сирларини яхшигина эгаллаган эдилар. Бу даврда асосан шимолий худудлардан Ўрта Осиёга кириб келган кўчманчи чорвадор қабилалар чўл ва дашт зоналарига жойлаша бошладилар. Вақтлар ўтиши билан тубжой аҳолининг ўтроқ ҳаёти ва деҳқончиликка асосланган хўжалиги чорвадорларнинг турмуш тарзига ҳам ўз таъсирини кўрсата бошлади. Чорвадор жамоалар ҳам ўзларига дастлаб вақтинчалик бўлсада …
Батафсил »Фурқат
ФУРҚАТ (тахаллуси; асл исм-шарифи Зокиржон Холмуҳаммад ўғли) (1859–1909) – маърифатпарвар шоир, мутафаккир, публицист. Қўқондаги мадрасада таҳсил кўрган (1873–76), 1889 йил июнда Тошкентга келган ва 1891 йилгача шу ерда яшаган. Шоир Тошкентда дастлаб «Кўкалдош» мадрасасида истиқомат қилган. Замонасининг тараққийпарвар кишиларидан Сатторхон Абдуғаффоров, Жўрабек Қаландар ўғли, Муҳиддин Ҳакимхўжа ўғли, Саидрасул Саидазиз ўғли билан танишган. 1892 йилги Тошкент қўзғолони ташкилотчилари Аҳмадхўжа Абдурашидхўжа ўғли, …
Батафсил »Генерал Черняев ҳисоботларида Тошкент истилоси
1865 йилнинг июнида рус генерали Черняев қўшинлари томонидан Тошкент шаҳрининг истило қилиниши ўлка ва бутун минтақанинг кейинги тақдирини белгилаб берувчи воқеа бўлди дейиш мумкин. Ушбу масала ҳозирга қадар кўплаб Ўрта Осиё, Россия ҳамда хориж тарихчилари томонидан турли нуқтаи назардан ўрганилган ҳамда турлича талқин қилинган. Айниқса, мустақиллик йилларида Ўзбекистон олимлари мазкур масалани атрофлича ва холис ўрганиш борасида катта ишларни амалга оширдилар[1]. …
Батафсил »Шош воҳаси фақиҳлари мероси
Фиқҳ илми исломшуносликнинг етакчи тармоқларидан бири. Айни пайтда кам ўрганилган соҳаси саналади. «Гарчи фиқҳ илми ҳақида К.Броккельман, О.Прицак, Ю.З.Кавакжи ва бошқа Ғарб олимлари ишларида бирмунча сўз юритилса-да, лекин улар Мовароуннаҳрда ўрта асрлардаги фиқҳ илми тарихи тараққиётини ўрганишда етарли манба бўла олмайди»[1]. Кейинги йилларда бир қатор ўзбек олимлари А.Саидов[2], А.Мўминов[3], М.Камилов[4], О.Қориев[5], А.Жўзжоний[6], С.Исҳоқов[7] томонидан тадқиқотлар амалга оширилди. Шунингдек, буюк фақиҳ …
Батафсил »Проект герба города Ташкент. 1996
Вступление. Сегодня наша независимая Республика Узбекистан, где основным отличительным фактором становится равноправное содружество всех независимых государств, прочно занимает своё место в мировом культурно-историческом процессе. Наша столица — Ташкент — приобретает особый международный статус. Перемены, происходящие сегодня в государстве, и подъём национального самосознания определили развитие современной символики и эмблематики нашего государства. Проект герба города Ташкента К сожалению, следует отметить, что этим …
Батафсил »Туркестан в 1917-1922 годах: борьба за власть на окраине России. Адиб Халид
Падение российского самодержавия предопределило кардинальные преобразования социально-политической и экономической жизни Туркестанского края, который уже корчился в муках глобального кризиса, вызванного первой мировой войной и вспыхнувшим в 1916 г. восстанием части мобилизованного на тыловые работы коренного населения. Разрушительные годы революции и гражданской войны, сопровождавшиеся ужасным голодом и эпидемиями, оказались поистине гибельными для огромного региона, численность населения которого резко сократилось. История утверждения …
Батафсил »