Рубрика: Тошкент тарихи

Паргуш

ПАРГУШ, Баркуш – ўрта асрларда Чоч шаҳарларидан бири (1–12-асрлар). Араб географлари асарларида пойтахтдан шарқда, тоғли туманларга борувчи йўлда жойлашган шаҳарлар рўйхатида қайд этилган. Харобалари (Паргостепа) Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманидаги Паргос қишлоғи чеккасида жойлашган....

Тошкент. Меъморчилик ва шаҳарсозлик. 1-қисм

Қадимги Тошкент тараққиётининг дастлабки босқичларидаги тузилиши ва планлаштирилиши кўп жиҳатдан бизга но­аниқ. Эҳтимол, шаҳар аҳолиси ўтроқ ерларда, шарқдан ғарб ва жанубга қараб кетган катта карвон йўли бўйида жойлашганлиги учун ҳам сиёсий вазият ва ҳарбий...

Уккоша булоғи

УККОША БУЛОFИ – Тошкент булоқларидан энг машҳури. Бадалмат ҳаммомининг ўрнига қурилган «Чорсу» меҳмонхонаси ёнидаги Чорсу жари ёнбағрида жойлашган эди. Суви шифобахш ҳисобланган. Тепасида шийпон бўлган. Мешкобчилар Уккоша булоғидан сув олиб бозорда сотишган. Меҳмонхона қурилиши...

Намудлиғ

НАМУДЛИF – Илоқдаги шаҳар харобаси (3–11-асрлар). Ангрен шаҳри яқинида, Оҳангарон дарёсининг ўнг соҳилида жойлашган. 1966–67 йилларда ўрганилган (Ю.Ф.Буряков). Майдони – 70 гектар, бешбурчакли қалъа ва кенг шаҳристондан иборат бўлиб, дарё ва унинг ирмоқлари билан...

Каттаҳовуз

КАТТАҲОВУЗ – Кўкча даҳасидаги қадимий маҳалла. «Обиназир», «Дарвоза», «Айрилиш», «Сархумдон» маҳаллалари билан чегарадош бўлган. Маҳаллада катта ҳовуз бўлган (номи шундан). Қарийб 350 хонадон яшаган. Аҳолиси, асосан, ўзбеклар бўлиб, кўнчилик, шаҳар ташқарисидаги ерларида (Қўриқрабод, Чўпонота,...

«Миллий иттиҳод» жадидлар ташкилоти

«МИЛЛИЙ ИТТИҲОД», «Иттиҳоди тараққий» – Туркистон жадидлари ташкилоти (1920–25). Мунавварқори ва Садриддинхон Шарифхўжаев ташаббуси билан Тошкентда тузилган. «Миллий иттиҳод» большевиклар режимига қарши курашда совет муассасаларида хизмат қилаётган миллий раҳбар ходимларга таянган ва ўз олдига...

Канпирдевор

КАНПИРДЕВОР, Кандипарак, Девори кан(м)пирак – Ўрта Осиёда деҳқончилик воҳаларини кўчманчилар ҳужумидан ҳимоя қилиш мақсадида барпо қилинган мудофаа иншоотлари тизимининг харобалари. Маъноси «қазилган» (чоҳ) демакдир. Талаффузда «н» билан «м» алмашуви кузатилади. «Пир» сўзи эса қадимда...

Нужакат

НУЖАКАТ, Нужкат, Унжакат – ўрта асрларга оид Чоч шаҳри (9–17-асрлар). Араб географлари (10-аср) асарларида Сирдарё ва Чирчиқ дарёлари кечувида, шунингдек, Сўғддан ва Банокатдан келувчи савдо йўлида жойлашган шаҳарлар рўйхатида қайд этилган. Унинг харобалари ҳозирда...

Тошкентда ноширлик

НОШИРЛИК – Тошкент ҳудудида босмахона пайдо бўлгунга қадар китоб тайёрлашда котиб, хаттотлар меҳнати муҳим ўрин тутган. Бу борада Тошкентда Абдулвадуд котиб (15–16-аср), Абдулҳақ котиб (1808–1886), Муҳаммад Юнус котиб (19-аср), Абдулманноп котиб (1880–1945), Муҳаммад Шоҳмурод...

Солиҳбек охунд

СОЛИҲБЕК ОХУНД (тўлиқ исми Мулла Солиҳ охунд) (1813– 1868) – давлат арбоби, уламо, мударрис, чор Россияси қўшинларига қарши Тошкент мудофаасининг раҳбари. Отаси – Қўқон хонлигининг энг нуфузли кишиларидан бири бўлган, унга додхоҳ унвони берилган;...

Ниёзбек йўли кўчаси

НИЁЗБЕК ЙЎЛИ КЎЧАСИ – Юнусобод туманининг «Турон» маҳалласи, Мирзо Улуғбек туманининг «Амир Темур» маҳалласи ҳудудида жойлашган. Тошкентнинг қадимги кўчаларидан бири. Амир Темур шоҳкўчаси ва Қори-Ниёзий кўчаси оралиғида. Узунлиги 1,5 км атрофида. 19-асрнинг 2-ярмида ташкил...

Муин халфа бобо мақбараси

МУИН ХАЛФА БОБО МАҚБАРАСИ (Қорасарой кўчаси, 89) – меъморий ёдгорлик (19-аср). Тошкентлик эшон Муин халфа бобо (1883 йил вафот этган)га атаб қурилган. Тўғри тўртбурчак тарҳли (5,48х6,16 м) бино, ёлғиз квадрат хона (3,05х3,05 м) ва...

Мойтепа

МОЙТЕПА – шаҳар харобаси (7–13-аср боши). Тошкентнинг жануби-ғарбий чеккасида, Зангиотада жойлашган. Дастлаб (1934) археолог Г.В.Григорьев томонидан ўрганилган. 1948 йил Мойтепадан тангалар топилган, улардан 2 таси Банокатнинг қорахонийлар сулоласига мансуб маҳаллий ҳокими томонидан 12-аср охири...

Занжирлик

ЗАНЖИРЛИК – Шайхонтоҳур даҳасидаги қадимги маҳалла. Қудуқбоши, Мерганча, Падаркуш маҳаллалари билан чегарадош. Қуйи ва Юқори Занжирликка бўлинган. Қарийб 100 хонадон яшаган. Аҳолиси, асосан, ўзбеклар бўлиб, савдо-сотиқ, шаҳар ташқарисидаги ерларида (Авайхон, Товкаттепа, Аския, Лабзак) деҳқончилик...

Кавардон (Кабарна, Кабарнакет)

КАВАРДОН, Кабарна, Кабарнакет – археологик ёдгорлик (милоддан аввалги 4-аср – милодий 5-аср бошлари). Чочдаги қадимий шаҳар харобалари. Араб географлари асарларида Кабарна номи билан қайд этилган (10-аср). Тошкентдан 25 км шарқда. Янгибозор шаҳридан 6 км...