Бош саҳифа » Биласизми? » Тарихий Тошкент (XIX-XX асрларга оид фотосуратлар). 2-қисм

Тарихий Тошкент (XIX-XX асрларга оид фотосуратлар). 2-қисм

Фотоальбомнинг электрон талқини. 1-қисмга ўтиш

ШАЙХОНТОҲУРДАГИ САЙИДАЗИМБОЙ МАСЖИДИ

Шайхонтоҳурдаги катта гузар масжиди XIX асрнинг иккинчи ярмида шаҳарнинг фахрий фуқароси, Тошкентнинг машхур жамоат арбоби, маҳкама раиси Сайид Азимбой томонидан қурдирилган. Бугунги кунда мавжуд эмас. Ҳозирги кундаги Тошкент ислом университети ҳудудида жойлашган.

1909 йил. И.Бек-Назаров нашриёти ойнахати.

Безимени-9

ЮНУСХОН МАҚБАРАСИ

Шайхонтоҳурда XV аср охирида машҳур шоир Бобурнинг бобоси, Тошкент ҳукумдори Юнусхон (1416-1487) шарафига қурилган. Тошкент ислом университети ҳудудида таъмирланган ҳолатда сақланган.

XX асрнинг 30 йиллари. Номаълум муаллиф фотосурати.

Безимени-10

ҚАЛДИРҒОЧ- БИЙ МАҚБАРАСИ

Мақбара қўлланган қурилиш услубларидан маълум бўлишича XV асрга таълуқли. Мақбара ичида бир нечта қабрлар мавжуд бўлиб, улардан биттаси халқ ривоятларига кўра Толе-бийга (1663-1756) тегишли. Шайхонтоҳур мажмуаси ҳудудида таъмирланган ҳолатда сақланган.

1907 йил. Я.Окунев фотосурати.

Безимени-11

ШАЙХОНТОҲУР МАҚБАРАСИ

1355-1360 йиллар оралиғида вафот этган Муҳаммад (САВ) пайғамбар авлоди, Сўфийлар шайҳи Хованди ат-Тоҳур мақбараси XV аср охирида қурилган. Мақбара ичидаги қабр ёнида — қадимда эъзозланган қуриган игнабаргли савир дарахт танаси мавжуд. Таъмирланган ҳолатда сақланган.

XX аср боши. Номаълум муаллиф фотосурати.

Безимени-12

БAРОҚХОН МАДРАСАСИ

XIV асрнинг 30-50 йилларида Тошкент султони Наврўз Ахмад (Бaроқхон) буйруғи билан Ҳазрати Имом мажмуасида қурилган. Бу ерда XV асрнинг машҳур ёзувчиси Васифий муаллимлик қилган. Таъмирланган ҳолатда сақланган.

1940 йил. Л.Варонин фотосурати.

Безимени-13

НАМОЗГОҲ МАСЖИДИ

Масжид, Рамазон, Қурбон ҳайит байрам кунлари ибодат қилиш учун мўлжалланган. Ҳазрати Имом мажмуаси ҳудудида 1845-1867 йиллар орасида қурилган. Қайта қурилган ҳолатда сақланган.

XX асрнинг 30 йилларида. Номаълум муаллиф фотосурати.

Безимени-14

АБУ БАКР ҚАФФОЛ ШОШИЙ (ХАЗРАТИ ИМОМ) МАҚБАРАСИ

Тошкентлик меъмор Ғулом Хусайн томонидан 1541 йилда файласуф ва шоир Абу Бакр Қаффол аш-Шоший (903-976) қабри устида қурилган. Таъмирланган ҳолатда сақланган.

1909 йил. И.Бек-Назаров нашриёти ойнахати.

Безимени-15

БЕКЛАР- БЕГИ МАДРАСАСИ

Қўқоннинг Тошкентдаги масъул вакили лашкарбоши Беклар — бегининг буйруғи билан XIX аср-нинг 30 йилларида Эски жува майдончасида Чорсу бозорига қаратилган ҳолда қурилган. Ҳозирги кунда мавжуд эмас.

1927 йил. ВКП нашриёти ойнахати.

Безимени-16

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий комиссияси ҳамкорлигида тайёрланган фотоальбомнинг электрон талқини.

3-қисмга ўтиш

Журналист Эргаш Исматуллаев томонидан тақдим этилди

Ўхшаш мақола

Торговые трассы Мавераннахра. Пути из Самарканда в Несеф и Кеш 

Как мы отмечали, при описании планировки Самарканда, его южные ворота назывались Кешскими. Это не случайно. …

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *