Бош саҳифа » Биласизми? » Тошкентликлар. Инъомхўжа оқсоқол

Тошкентликлар. Инъомхўжа оқсоқол

ИНЪОМХЎЖА ОҚСОҚОЛ (1833–1896) – 1892 йил қўзғолони раҳбари, Тошкент шаҳри бош оқсоқоли (1881–1892). Асли Қўқон шаҳридан, савдо ишлари билан Тошкентга келиб, Шайхонтоҳур даҳасидаги Занжирлик маҳалласида яшаган. Ўзининг маърифатпарварлиги билан эл эътиборига тушган, даҳа оқсоқоли лавозимига сайланган. Унинг адолат билан иш юритиши, рус амалдорлари билан муносабатда ўзини дадил тутиши ва халққа хайрихоҳ бўлиши туфайли мустамлакачи маъмурлар томонидан 1880 йил лавозимидан четлатилган. Аммо кўп ўтмай Тошкент шаҳар бош оқсоқоли этиб сайланган. Вабо касаллиги тарқалиши муносабати билан чор маъмурлари чиқарган фармон ва тадбирларга қарши халқ орасида ташвиқот юритиб, қўзғолонга бош бўлган. 1892 йилги қўзғолоннинг асосий ташкилотчилари қаторида 12 йил муддатга каторгага ҳукм қилинган. Бироқ унинг халқ ўртасидаги эътиборидан чўчиган Туркистон генерал-губернатори бу жазони 4 йил қамоқ билан алмаштирган. Қўқон турмасида вафот этган. Шоир Муқимийнинг «Тарихи фавти ноиби Тошкандий» марсияси унинг хотирасига бағишланган.

«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Ўхшаш мақола

Нуриддин Акрамович Муҳитдинов

Post Views: 102 Нуриддин Акрамович Муҳитдинов (1917 йил 19 ноябрь – 2008 йил 27 август) …

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *