Помечено: Toshkent

Намудлиғ

НАМУДЛИF – Илоқдаги шаҳар харобаси (3–11-асрлар). Ангрен шаҳри яқинида, Оҳангарон дарёсининг ўнг соҳилида жойлашган. 1966–67 йилларда ўрганилган (Ю.Ф.Буряков). Майдони – 70 гектар, бешбурчакли қалъа ва кенг шаҳристондан иборат бўлиб, дарё ва унинг ирмоқлари билан...

Каттаҳовуз

КАТТАҲОВУЗ – Кўкча даҳасидаги қадимий маҳалла. «Обиназир», «Дарвоза», «Айрилиш», «Сархумдон» маҳаллалари билан чегарадош бўлган. Маҳаллада катта ҳовуз бўлган (номи шундан). Қарийб 350 хонадон яшаган. Аҳолиси, асосан, ўзбеклар бўлиб, кўнчилик, шаҳар ташқарисидаги ерларида (Қўриқрабод, Чўпонота,...

Оқилон (Оқлон)

ОҚИЛОН (Оқлон) – Кўкча даҳасидаги қадимий маҳалла. Бўзсув канали ҳамда Кўкча, Жарариқ ва Дарвоза маҳаллалари билан чегарадош бўлган. Ривоятларга кўра, маҳалла номи Шайх Зайниддинбобо номи билан боғлиқ. Шайхнинг завжалари шу маҳаллалик Дарё Дилбекач бўлиб,...

Оқсарой

ОҚСАРОЙ – Тошкентдаги замонавий меъморий иншоот; Ўзбекистон Республикаси Президентининг қароргоҳи. Бинонинг меъмори А.Тохтаев. Оқсарой Югославия (ҳозирги Сербия ва Черногория)нинг «Энергопроект високоградня Холдинг» компанияси билан ҳамкорликда 6 ойда бунёд этилган (1999). Майдони 5460 кв.м

Оққовоқ ГЭСлари

ОҚҚОВОҚ ГЭСЛАРИ – Ўзбекистонда қурилган дастлабки гидроэлектр станциялари. Бўзсув каналида қурилган. 1-ГЭС 1941 йил ноябрда қурила бошлаб, 10,7 минг кВт қувватга эга бўлган 1-навбати 1943 йил 7 мартда ишга туширилган. 2,61 минг кВт қувватли...

Канпирдевор

КАНПИРДЕВОР, Кандипарак, Девори кан(м)пирак – Ўрта Осиёда деҳқончилик воҳаларини кўчманчилар ҳужумидан ҳимоя қилиш мақсадида барпо қилинган мудофаа иншоотлари тизимининг харобалари. Маъноси «қазилган» (чоҳ) демакдир. Талаффузда «н» билан «м» алмашуви кузатилади. «Пир» сўзи эса қадимда...

Тавалло

ТАВАЛЛО (тахаллуси; асл исм-шарифи Тўлаган Хўжамёров) (1883–1937.10.11) – шоир. Тошкентда туғилган. Тошкентдаги Бекларбеги мадрасасида, рус-тузем мактабида ўқиган. Араб, форс, турк, озарбайжон ва рус тилларини яхши билган. 1905 йилдан «Туркистон вилоятининг газети», «Садои Фарғона», «Тараққий»...

Нужакат

НУЖАКАТ, Нужкат, Унжакат – ўрта асрларга оид Чоч шаҳри (9–17-асрлар). Араб географлари (10-аср) асарларида Сирдарё ва Чирчиқ дарёлари кечувида, шунингдек, Сўғддан ва Банокатдан келувчи савдо йўлида жойлашган шаҳарлар рўйхатида қайд этилган. Унинг харобалари ҳозирда...

Тошкентда ноширлик

НОШИРЛИК – Тошкент ҳудудида босмахона пайдо бўлгунга қадар китоб тайёрлашда котиб, хаттотлар меҳнати муҳим ўрин тутган. Бу борада Тошкентда Абдулвадуд котиб (15–16-аср), Абдулҳақ котиб (1808–1886), Муҳаммад Юнус котиб (19-аср), Абдулманноп котиб (1880–1945), Муҳаммад Шоҳмурод...

Солиҳбек охунд

СОЛИҲБЕК ОХУНД (тўлиқ исми Мулла Солиҳ охунд) (1813– 1868) – давлат арбоби, уламо, мударрис, чор Россияси қўшинларига қарши Тошкент мудофаасининг раҳбари. Отаси – Қўқон хонлигининг энг нуфузли кишиларидан бири бўлган, унга додхоҳ унвони берилган;...

Тошкент зилзилалари

ЗИЛЗИЛА, Тошкент зилзилалари – Тошкент сейсмик жиҳатдан хавф­ли Тошкент–Писком сейсмоген зонасида жойлашган. Тошкентда сўнгги 150 йил давомида 10 га яқин кучли зилзила (1866 йил апрель, 1868  йил 4 февраль ва 4 апрель, 1886 йил...

Ниёзбек йўли кўчаси

НИЁЗБЕК ЙЎЛИ КЎЧАСИ – Юнусобод туманининг «Турон» маҳалласи, Мирзо Улуғбек туманининг «Амир Темур» маҳалласи ҳудудида жойлашган. Тошкентнинг қадимги кўчаларидан бири. Амир Темур шоҳкўчаси ва Қори-Ниёзий кўчаси оралиғида. Узунлиги 1,5 км атрофида. 19-асрнинг 2-ярмида ташкил...

Муин халфа бобо мақбараси

МУИН ХАЛФА БОБО МАҚБАРАСИ (Қорасарой кўчаси, 89) – меъморий ёдгорлик (19-аср). Тошкентлик эшон Муин халфа бобо (1883 йил вафот этган)га атаб қурилган. Тўғри тўртбурчак тарҳли (5,48х6,16 м) бино, ёлғиз квадрат хона (3,05х3,05 м) ва...

Мойтепа

МОЙТЕПА – шаҳар харобаси (7–13-аср боши). Тошкентнинг жануби-ғарбий чеккасида, Зангиотада жойлашган. Дастлаб (1934) археолог Г.В.Григорьев томонидан ўрганилган. 1948 йил Мойтепадан тангалар топилган, улардан 2 таси Банокатнинг қорахонийлар сулоласига мансуб маҳаллий ҳокими томонидан 12-аср охири...

Занжирлик

ЗАНЖИРЛИК – Шайхонтоҳур даҳасидаги қадимги маҳалла. Қудуқбоши, Мерганча, Падаркуш маҳаллалари билан чегарадош. Қуйи ва Юқори Занжирликка бўлинган. Қарийб 100 хонадон яшаган. Аҳолиси, асосан, ўзбеклар бўлиб, савдо-сотиқ, шаҳар ташқарисидаги ерларида (Авайхон, Товкаттепа, Аския, Лабзак) деҳқончилик...