Бош саҳифа » Тег архивлари: Шош (page 2)

Тег архивлари: Шош

Қадимги Чочдаги урбанистик жараёнлар тарихига доир айрим мулоҳазалар

Тарихий ҳодисалар ва воқеаларнинг тарихий аниқлигида, тарихий-маданий тараққиёт босқичларида шундай жиҳатлар борки, уларни бир-бири билан мантиқий таққослаш, қиёсий солиштириш асосида ўрганиш, қўйилган масалага кўпгина ойдинликлар киритиши тадқиқотчилар томонидан эътироф этилган

Батафсил »

Фарғона ва Чоч илк ўрта асрларда: ижтимоий-иқтисодий ривожланиш анъаналари

Археологик ва ёзма манбаларга кўра, Марказий Осиёнинг илк ўрта асрлар жамияти тизимларида чуқур ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маданий туб ўзгаришлар кузатилади. Ушбу жараён дастлаб антик давр ниҳоясида кушонлар салтанати, Даван (Давань) ва Қанғ-Кангуй (хитойчада Кандзюй) каби конфедератив давлатлари таназзули

Батафсил »

Сўғддан Шошга борадиган савдо–карвон йўлидаги шаҳарлар ва карвонсаройлар

Сўнгги йилларда Сўғддан Уструшона орқали Шошга борадиган катта савдо магистрал маршрутларини янада ойдинлаштиришга имкон берадиган янги археологик материаллар тўпланди. Бу йирик савдо йўли ўрта асрларда яшаган муаллифлар (Ибн Хордадбеҳ, IX аср; ал–Истахрий, X–аср ал-Муқаддасий, X аср; Ибн-Ҳавқал, X аср) томонидан бир неча марта тилга олинган

Батафсил »

Илк ўрта асрлардаги Чоч тараққиётига Сўғднинг таъсири

Тарихий Чоч Ўрта Осиёдаги йирик деҳқончилик воҳаси (Чирчиқ ва Оҳангарон дарёлари ҳавзаси) ва кўчманчи чорвадорларнинг ҳудудлари кесишган ўзига хос маданиятга эга минтақа ҳисобланади. Чоч ҳақидаги илк ёзма маълумотлар Қанғ давлати ва ундан мустақил давлатлар ажралиб чиқиши даврига тўғри келади

Батафсил »

Талас жанги ёки Тан империясининг Ўрта Осиёни эгаллашига бир баҳя қолгани ҳақида

ТАЛАС ЖАНГИ – Талас (Тароз) дарёси бўйида араб ва хитой қўшинлари ўртасида юз берган ҳал қилувчи жанг (751). 8-асрнинг 1-ярмида Тан империяси Буюк ипак йўлини эгаллаш ва бу йўлдаги давлатларни ўзига бўйсундириш учун бир неча бор урушлар қилган

Батафсил »

Қовунчитепа

ҚОВУНЧИТЕПА – археологик ёдгорлик, шаҳар харобаси. Янгийўл шаҳрида, Куркулдак каналининг сўл соҳилидаги дўнгликларда жойлашган. Майдони – 25 гектар. Арк (50х50 м), шаҳристон (150х100 м)дан иборат. Атрофи мудофаа девори ва хандақ билан ўралган. Жануб ва ғарб томонида ҳунармандлар маҳаллалари – рабодлар туташган. 1970 ва 1976 йилларда Ю.Ф.Буряков томонидан тадқиқ этилган

Батафсил »

Кутубхона – нурхона. Ўрта Осиёнинг қадимги кутубхоналари

Кутубхона – бу ғоялар маскани, унга ҳаммани таклиф қилиш мумкин. А. Герцен. Маълумки, кутубхоналар қадим-қадимдан инсонлар учун маънавият ва маърифат ўчоғи бўлиб, инсон зоти доим китобларга интилиб яшаб келган

Батафсил »

Моштабиблар

МОШТАБИБЛАР – Шарқ табобатига ўз ҳиссасини қўшган Тошкентлик табиблар сулоласи. Сулола тарихи узоқ ўтмишга эга. Ривоятларга кўра, Амир Темурнинг дардига ҳам шу сулоланинг бобокалони Моштабиб малҳам бўлган экан

Батафсил »

Шошлик олимларнинг Ислом маданиятига қўшган ҳиссаси (Х – ХII асрлар)

Тошкент – ўрта аср манбаларида Шош деб номланиб, бу ердан тафсир, ҳадис, фикҳ каби исломий илмлар билан шуғулланувчи кўплаб таниқли олимлар етишиб чиққан. Бу ерда туғилиб, фаолият кўрсатган кўплаб буюк зотлар “Шоший”, “Тошкандий” (XVI асрдан) нисбаси билан дунёга танилган

Батафсил »

Данфиғонкет

Данфиғонкет – ўрта асрларда Чочдаги шаҳар (4–12-асрлар). Араб географлари асарларида (10-аср) Шутуркетдан икки фарсаҳ шарқда, Буюк ипак йўлининг Чинончкет (Чиноз)дан Чоч пойтахти Бинкатга борадиган савдо йўлида жойлашгани қайд этилган

Батафсил »

Тошкентнинг маънавий-маърифий ҳаёти тарихидан (“Тарихи жадидайи Тошканд” асари асосида)

XIX асрда Тошкентдаги маданий муҳитнинг шаклланишида мактаб ва мадрасаларнинг ўрни катта бўлган. Мазкур даврда Туркистон ўлкасида, жумладан, Тошкентда мактаблар асосан масжидлар қошида очилган ва унда масжид имоми ёки махсус тайинланган шахс муаллимлик қилган

Батафсил »

Далварзинтепа

ДАЛВАРЗИНТЕПА – археологик ёдгорлик (мил. бошлари – 15-аср). Бекобод туманидаги Жумабозор қишлоғида жойлашган. Араб географлари (10-аср), Бобур (15-аср) томонидан қайд қилинган Илоқдаги шаҳар – Хос ўрнида бўлган (Э.Ю.Бурякова, 1966)

Батафсил »

Бўзгонтепа

БЎЗГОНТЕПА – археологик ёдгорлик. Тошкентнинг шарқий чеккасида (Чингелди деган жойда), Чирчиқ дарёсининг ўнг соҳилида жойлашган истеҳкомсиз аркли қишлоқ харобаси (1–16-асрларда мавжуд бўлган). Ўлчами – 100 х 300 м, арки – 30 х 60 м, баландлиги – 12 м

Батафсил »

Тошкент: қадимда ва ўрта асрларда, шаҳарнинг вужудга келиши ва шаҳар маданиятининг ривожи

Мақолада археологик маълумотлар асосида, асрлар давомида Тошкент шаҳрининг вужудга келиши ва ривожи кўриб чиқилган. Мил. авв. II асрга оид шаҳар типидаги қадимги манзилгоҳ Шоштепа шаҳристонининг ўрни кўрсатилган

Батафсил »