Бош саҳифа » Тег архивлари: энциклопедия (page 10)

Тег архивлари: энциклопедия

Канпирдевор

КАНПИРДЕВОР, Кандипарак, Девори кан(м)пирак – Ўрта Осиёда деҳқончилик воҳаларини кўчманчилар ҳужумидан ҳимоя қилиш мақсадида барпо қилинган мудофаа иншоотлари тизимининг харобалари. Маъноси «қазилган» (чоҳ) демакдир. Талаффузда «н» билан «м» алмашуви кузатилади. «Пир» сўзи эса қадимда пайрйа – айлана, ўров маъносида. Демак «кан(м)пир» сўзининг ўзи «хандақли девор» дегани

Батафсил »

Тавалло

ТАВАЛЛО (тахаллуси; асл исм-шарифи Тўлаган Хўжамёров) (1883–1937.10.11) – шоир. Тошкентда туғилган. Тошкентдаги Бекларбеги мадрасасида, рус-тузем мактабида ўқиган. Араб, форс, турк, озарбайжон ва рус тилларини яхши билган. 1905 йилдан «Туркистон вилоятининг газети», «Садои Фарғона», «Тараққий» каби газета ва журналларда шеър ва мақолалари билан мунтазам қатнашган

Батафсил »

Нужакат

НУЖАКАТ, Нужкат, Унжакат – ўрта асрларга оид Чоч шаҳри (9–17-асрлар). Араб географлари (10-аср) асарларида Сирдарё ва Чирчиқ дарёлари кечувида, шунингдек, Сўғддан ва Банокатдан келувчи савдо йўлида жойлашган шаҳарлар рўйхатида қайд этилган. Унинг харобалари ҳозирда Чирчиқ дарёсининг қуйилиш ерида, дарёнинг чап соҳилида, Гул қишлоғида жойлашган Ўжакент шаҳар харобаси номи билан машҳур

Батафсил »

Тошкентда ноширлик

НОШИРЛИК – Тошкент ҳудудида босмахона пайдо бўлгунга қадар китоб тайёрлашда котиб, хаттотлар меҳнати муҳим ўрин тутган. Бу борада Тошкентда Абдулвадуд котиб (15–16-аср), Абдулҳақ котиб (1808–1886), Муҳаммад Юнус котиб (19-аср), Абдулманноп котиб (1880–1945), Муҳаммад Шоҳмурод котиб (1850–1922), Сидқий Хондайлиқий (1884–1934) ва бошқаларнинг фаолиятлари диққатга сазовор

Батафсил »

Солиҳбек охунд

СОЛИҲБЕК ОХУНД (тўлиқ исми Мулла Солиҳ охунд) (1813– 1868) – давлат арбоби, уламо, мударрис, чор Россияси қўшинларига қарши Тошкент мудофаасининг раҳбари. Отаси – Қўқон хонлигининг энг нуфузли кишиларидан бири бўлган, унга додхоҳ унвони берилган; Тошкент шаҳрида амалга ошириладиган ишларда унинг маслаҳати муҳим аҳамият касб этган

Батафсил »

Лашкар қушбеги

ЛАШКАР ҚУШБЕГИ, Fуломшоҳ (1842 йилда вафот этган) – Тошкент ҳокими (1810–40); Читрол вилоятидан чиққан эроний қуллардан. Қўқон хонлиги даврида юқори лавозимларни эгаллаган. 1809 йилда Олимхон Тошкентни босиб олгач, Лашкар қушбегини девонбеги лавозимида шаҳар ҳокими этиб тайинлаган

Батафсил »

Кўлбулоқ макони

КЎЛБУЛОҚ МАКОНИ – илк палеолит даврига оид ёдгорлик. Тошкент вилояти ҳудудида Чатқол тоғ тизмаси ёнбағрида, Оҳангарон дарёсининг ўнг қирғоғида, «Геолог» шаҳарчасидан 2 км шимоли-ғарбда жойлашган. Кўлбулоқ макони Қизилолмасойнинг Жарсой ўзани соҳилидаги Кўлбулоқ яқинида (1962) топилган

Батафсил »

Чилтўғон

ЧИЛТЎFОН (асли номи Чилчўптўғон бўлиб, «қирқта ёғочдан ясалган тўғон» маъносида) – Себзор даҳасидаги қадимги маҳалла. Учкўча, Тахтапул, Тарновбоши маҳаллалари билан чегарадош бўлган, бир қисми шаҳар чеккасига бориб тақалган. Ўрта асрларда шу ерда Кайковус канали устига қурилган

Батафсил »

Мирмуҳсин (1895-1929)

МИРМУҲСИН (тахаллуси; асл исм-шарифи Шермуҳамедов Мирмуҳсин) (1895–1929.4.8) – журналист, ёзувчи. Ўзбек матбуотининг асосчиларидан бири. Тошкентда туғилган. Бекларбеги мадрасасида таҳсил олган. 1913 йилдан матбуотда қатнашган. 1916–17 йилларда Уфадаги «Олия» мадрасасида ўқиган

Батафсил »

Муҳиддинхўжа қози

МУҲИДДИНХЎЖА ҚОЗИ (1841–1902) – ўзбек маърифатпарвари. Сўнгги Тошкент қозикалони – Ҳакимхўжа ўғли. Тошкентда туғилган. Тошкент, Бухоро мадрасаларида таҳсил олган. Тошкентнинг Себзор даҳасидаги Исахонхўжа мадрасасида мударрислик қилган

Батафсил »

Тошкент телевизион минораси

Тошкент телевизион минораси (Амир Темур шоҳкўчаси, 109) – радиотелевизион узатиш станцияси, меъморий иншоот. Тошкентдаги 1-телеминора металл фермалардан (баландлиги 180 м) қурилган (1956 йил, Навоий кўчаси, 69). Телекўрсатувлар кўламининг кенгайиши муносабати билан кучли радио-телевизион узатиш станцияси қурилишига эҳтиёж туғилгач

Батафсил »