Помечено: шаҳарлар

Мингўрик

МИНГЎРИК – археологик ёдгорлик, қадимий шаҳар харобаси қолдиғи (1–13-асрлар). Маҳаллий аҳоли ўртасида у Афросиёб тепаси номи билан ҳам машҳур бўлган. Тўртбурчак аркка ёндошган минора-қаср ва шаҳристоннинг тепаликка айланган ҳудудидан иборат. 19-асрга оид шаҳар харитасида...

Шоҳрухия

ШОҲРУХИЯ, Шарқия – ўрта аср шаҳар харобаси (14–19-асрлар). Тошкент вилоятининг Оққўрғон тумани ҳудудида, Сирдарёнинг ўнг соҳилида жойлашган. Шоҳрухияни ҳаваскор археолог Д.К.Зацепин (1876), Е.Т.Смирнов (1894, 1896) ўрганган. 1973 йилдан Шош–Илоқ экспедицияси (Ю.Ф. Буряков) текширади. Шоҳрухия...

Бинкат

БИНКАТ – Чоч (Шош)нинг ўрта асрлардаги (9–12-асрлар) пойтахти. Тошкентнинг эски шаҳар қисмидаги бинолар тагида қолиб кетган шаҳар харобаси деб ҳисобланади (В.В.Бартольд, М.Е.Массон). 10-аср араб манбаларига кўра, Бинкатнинг узунлиги ва кенглиги бир фарсах (6–7 км.га...

Тошкент шаҳри. Катта мақола

Тошкент шаҳри 2200 йилликдан ортиқ тарихи давомида мудофаа девори билан ўралган қадимий қалъадан жаҳондаги йирик пойтахт шаҳарлардан биригача бўлган йўлни босиб ўтди. Асрлар давомида шаҳар ўзининг тинч ҳаётидаги муҳим воқеаларни ва суронли жангу жадалларни,...

Тарихий Тошкент (XIX-XX асрларга оид фотосуратлар). 1-қисм

Фотоальбомнинг электрон талқини. Тошкент шаҳрининг 2200 йиллигига бағишланган. Замонавий маданият контекстида Тошкент ҳақида сўз борар экан, энг аввало, пойтахтнинг ижтимоий мақомига мос келувчи архитектураси маданий тараққиётнинг муҳим белгилари ҳисобланган. Буларнинг барчаси умумжаҳон цивилизациясининг бир...

Чоч, Шош…

ЧОЧ, Ш о ш – асосан ҳозирги Тошкент вилояти ҳудудида жойлашган тарихий-маданий вилоят ва қадимий давлат. Кейинги тадқиқотларга кўра «Чоч» атамаси қадимги туркийча «тош» (қимматбаҳо тош, феруза тош) маъносини англатган. Милоддан аввалги 2-асрдан Чоч...

Илоқ (тарихий вилоят)

ИЛОҚ – Тошкент воҳасининг жанубий қисмидаги ўрта асрларда мавжуд бўлган тарихий вилоят. Оҳангарон дарёси (13-асргача Илоқ дар­ё­­­­си) ҳавзасида жойлашган. Қурама тоғларининг ғарбий тармоғи, Жанубий Чатқол тоғлари, Чирчиқ ва Оҳангарон дарёлари оралиғидаги ҳудудни қамраган. Пойтахти...

Бурчмулла

БУРЧМУЛЛА – шаҳар харобаси (6–12-асрлар). Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида, Чатқолсойнинг ўнг қирғоғида, сойга Кўксув қуйиладиган ерда жойлашган. Дастлаб археолог И.А.Сухарев томонидан қайд этилган (1925). Кейинчалик (1962) ТошДУ археология кафедраси ходимлари текширув ўтказишган. Археолог Ю.Ф.Буряков...