Бош саҳифа » Тег архивлари: Toshkent (page 19)

Тег архивлари: Toshkent

Тошкент–Фарғона минтақасининг бронза давридаги қўлда ясалган рангли сополлар маданиятига оид металлар тадқиқотининг асосий натижалари

Мақолада (рус тилида) Бургулик ва Чуст маданиятларига оид металл буюмларнинг кимёвий таркибини аниқлаш борасида кейинги пайтларда олиб борилган тадқиқотларнинг сўнгги натижалари ҳақида сўз юритилган

Батафсил »

Тошкент тупроққўрғони

ТОШКЕНТ ТУПРОҚҚЎРFОНИ – Анҳор каналининг чап соҳилида, шаҳар қалъа деворининг Қўймас (Қатағон) дарвозаси ташқариси (ҳозирги Ўзбекистон кўчаси ёни)даги тепаликда 1865 йил барпо қилинган. Бу тепаликда илк ўрта асрларда қурилган Қўймас истеҳкоми бўлган, унинг қолдиқлари кейинчалик Тали Қўймас, яъни Қўймастепа деб аталган

Батафсил »

«Ўрта Осиё тоғлари ва чўллари бўйлаб». Н.М. Федоровский

Қуйида 1937 йилда чоп этилган, Н.М. Федоровский қаламига мансуб «Ўрта Осиё тоғлари ва чўллари бўйлаб» («По горам и пустыням Средней Азии») китобининг «Радий конига саёҳат» («Поездка на радиевый рудник») бўлими тақдим этилмоқда

Батафсил »

Тошкент 1917 йил адабиётида («Старина и быть Средней Азии»)

Тошкент шаҳри тилга олинган адабиётлардан намуналар келтиришда давом этамиз. Ушбу китобларни мутолаа қилишда бир нарсага эътибор қаратиш лозим: Тошкент руслар томонидан эгалланганидан сўнг дунё юзини кўрган китоблар табиий равишда Россия империяси манфаатларини ўзида мужассамлаштирган

Батафсил »

Тошкент-2200. Тошкент атрофидаги қоятош расмларининг ўзига хос хусусиятлари

Мақолада Тошкент шаҳри атрофидаги қоятош расмларини ўрганиш якунларига қисқача таъриф берилган. Бу хилдаги тарихий ёдгорликлар, Осиё минтақаси санъатининг асосий турларидан бўлиб, ғарбий Тяньшанда жуда кенг тарқалган. Тошкент воҳасидан топилган баъзи бир суратлар Марказий Осиё петроглифлари орасида ноёб бўлиб ҳисобланади

Батафсил »

«Янги Тошкент». Маданий ҳаёт. Халқ маорифи

Тошкент Россия томонидан босиб олинганидан сўнг чор ҳукумати янги шаҳарнинг сиёсий ва иқтисодий соҳалари билан бир қаторда ўз болалари учун мактаблар ташкил этиш ишларини жадаллик билан олиб борди. Туб аҳолининг маориф соҳасига назар ташласак, бу ерда деярли хар бир маҳаллада жойлашган масжидларда бошланғич маълумот берувчи мактаблар мавжуд бўлган

Батафсил »

Никольское посёлкаси (Циолковский)

Никольское посёлкаси (Никольское) – Тошкент шаҳрига энг яқин масофада жойлашган қишлоқ (тахминан Циолковский). Руслар босқинига қадар бу ерлар Шўртепа ва Саритепа деб номланиб, қисман жалойир, сирғали, қипчоқ, қирғиз каби уруғлар, қисман шу атрофда ва шаҳарда яшовчи ўзбеклар (сартлар)га тегишли бўлган

Батафсил »

Қўйлиқ қишлоғи

Қўйлиқ қишлоғи (Селение Куйлюк) Тошкентдан 2 верста масофада жойлашган эди. XIX асрнинг охирларида Қўйлиқ Қурама (Кураминский) уездининг маркази ҳисобланган. Мазкур уезд Сирдарё ҳарбий губернаторининг 1868 йил 20 октябрдаги буйруғига бинан, Тошкент уездидан Тошкент шаҳри алоҳида маъмурий бирлик сифатида ажралиб чиққанидан сўнг ташкил этилган

Батафсил »

Тарихи жаҳоннамойи (якуни)

КИТОБНИНГ ХОТИМАСИ ЖАНОБ ХУДОЁРХОН ВАЛИНЕЪМАТ ВА БУХОРО ПОДШОҲИ ЗАФАРСИЗ МУЗАФФАРГА БАҒИШЛАНГАН БЎЛИБ, УЛАРНИНГ ДАВРИДА ЮЗ БЕРГАН ВОҚЕАЛАР БАЁН ЭТИЛАДИ Фатонат арбобларининг гули, наво ва аҳли саноат нуктадонлари, соҳибфасоҳат ва зукко эшитувчилар жамоатига маълум ва равшан бўлсинким, ул вақт ва замонда Бухоро амири кўп лашкар билан келиб, ўзи Бухорога қайтиб, давлат қароргоҳига ором бўлган эди

Батафсил »