Тошкент масжидлари. “Абу Ҳанифа” жоме масжиди

Масжид 1990-1996 йиллар давомида қурилган. 1996 йилдан ўз фаолиятини бошлаган. 2013 йилда масжид қайта таъмирланган. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг тавсиясига биноан масжидга ислом оламидаги буюк олим, мазҳаббошимиз “Абу Ҳанифа” номи берилган. Имом Абу Ҳанифанинг исми Нўъмон ибн Собитдир. Ҳижрий 80-йилда (699 м.й) Куфада туғилдилар. Ҳижрий 150-йилда (767 м.й)Бағдодда вафот этдилар. Ислом оламида кенг тарқалган Ҳанафий мазҳабининг асосчисидирлар. Имом Аъзам шундай дердилар: …

Батафсил »

Марокаш мукофотининг илк соҳиби. Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон

Аллоҳ таолога минг шукр, ўтган асрда – 1943 йилдан то 1989 йилгача 46 йил давомида Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари Диний бошқармаси раҳбари вазифасида – Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхон, ўғиллари – Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон ва набиралари Шамсутдинхон Бобохонов атеизм ҳукм сурган мамлакатда мусулмонлар қалбида исломий эътиқодни тик­лаш учун фидойиларча, астойдил хизмат қилишди. Уларнинг саъй-ҳаракати туфайли 1945 йили Бухорода “Мир …

Батафсил »

Мутафаккирлар. Абдулхолиқ Ғиждувоний (1103–1179)

Хожа Абдулхолиқ ибн Абдулжамил Ғиждувоний тасаввуфнинг йирик намояндаси, машҳур авлиё, Хожагон номи билан шуҳрат қозонган Ўрта Осиё тариқатининг асосчиси ва раҳнамоси, 1103 йилда Бухоро яқинидаги йирик савдо-сотиқ карвон йўлларидан бўлмиш Ғиждувон қишлоғида маърифатли оилада туғилган. Ўз қишлоғида дастлабки маълумотни олгач, 22 ёшида илмини такомилга етказиш мақсадида Бухорога келади. Бу ерда ўша даврнинг йирик олимлари ва тасаввуф намояндаларидан етарли таълим олади. …

Батафсил »

Чилдухтаронтепа

ЧИЛДУХТАРОНТЕПА – археологик ёдгорлик (ҳозирги «Ўзбекистон шампани» АЖ яқинида жойлашган). Сўнгги жез даври (милоддан аввалги 2-минг йиллик охири – 1-минг йиллик бошлари) чорвадор қабилалари томонидан қолдирилган қабристон. Учта қабр очилган, уларда майитлар тупроқ ўраларга дафн этилган. Жасадлар удумга кўра нақшсиз, ясситаглик сопол идишлар, мунчоқлар, жездан ясалган зеб-зийнатлар – икки учи бурама нақшли билакузуклар билан қўшилиб кўмилган. «Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Батафсил »

Академия наук в интеллектуальной истории Узбекистана. Послевоенные годы

В послевоенные годы перед учеными республики встали новые задачи осуществления научно-исследовательских работ. Важным направлением деятельности Института геологии Академии наук Узбекистана являлось научно-теоретическое обоснование для поисковоразведочных работ на нефть, уголь, различные виды рудного и нерудного сырья, подземные воды для водоснабжения вновь осваиваемых пустынных территорий, а также предгорных и горных районов; инженерно-геологическое обоснование для гражданского промышленного и гидротехнического строительства с порайонной и …

Батафсил »

Тошкент полвонлари. Аҳмад полвон

АҲМАД ПОЛВОН (Толиббоев) (1867–1932) – машҳур ўзбек полвони. Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур даҳасида туғилган. Болалигидан бақувват бўлиб вояга етган Аҳмад полвон халқ сайилларида ўтказиладиган кураш мусобақаларида чиниққан. Аҳмад полвон 1895 йилда Тошкентга келган машҳур немис полвони Риппель (вазни 133 кг) билан эски цирк биносида беллашиб, курагини ерга теккизган. Фарғона водийси ва Тошкент воҳасидаги беллашувларда ғолиб келган Хўжа полвон ҳам унга бас …

Батафсил »

Тошкент. 1988 йил

Тошкент шаҳрининг яқин ўтмишидан сўзловчи фотосуратлар, 1988 йил (из набора открыток «Ташкент в 1988 году»)

Батафсил »

Тошкент-2200. Тошкент воҳаси урбанизация жараёнини космик суратлар орқали ўрганиш

Қадимдан ҳозирги кунга қадар Марказий Осиё халқлари суғорма деҳқончилик орқали озиқ-овқатга бўлган талаб ва эҳтиёжларини қондириб келган. Деҳқончиликка бундай боғлиқлик натижасида, аҳоли айнан ўша қишлоқ хўжалиги билан мунтазам шуғулланадиган ерларда жойлашган. Ўзбекистон мустақилликка эришгач, унинг сиёсати ва ижтимоий-иқтисодий ҳаёти тубдан ўзгарди ва бозор иқтисодиётига ўтиш жараёнлари тўғридан-тўғри ёки баъзи воситалар орқали аҳоли ўсишига, давлат сиёсатига ва анъанавий ердан фойдаланиш тажрибаларига …

Батафсил »

Илғату Малик

ИЛFАТУ МАЛИК, Илатғу Малик (13-аср) – Хоразмшоҳлар давлатининг ҳарбий арбобларидан бири. Муҳаммад Хоразмшоҳнинг Банокатдаги ноиби. Мўғуллар истилоси арафасида Муҳаммад Хоразмшоҳ Жанд ноиби Амир Бужи Паҳлавон Қутлуғхонни 10 минг отлиқ аскар билан Илғату Маликка ёрдамга жўнатган. Банокат гарнизони, асосан, қанғ-лилардан ташкил топган бўлиб, уларга Илғату Малик қўмондонлик қилган. Чингизхон Ўтрорга келиб, Банокатни эгаллаш учун Алақ нўён, Сақту ва Буқа бошчилигида 5000 …

Батафсил »

Сулола. Долимовлар шажараси. Жадид қиёфаси

Каримбек ва Комилбек Норбековлар ҳисоб-китоб, иқтисод илмини анча яхши билган, исрофгарчиликдан жуда эҳтиёт бўладиган, ортиқча ҳашаматни, ман-манликни ёмон кўрадиган, ниҳоятда тартибли одамлар бўлишган, тўй ва маъракаларни ҳам анча мўъжаз қилиб ўтказишган, халқнинг гап-сўзларидан қаттиқ андиша қилишган. Бу ҳақда Тошкент шаҳрининг қассоблар сулоласига мансуб, ота-боболари ҳам қассоб бўлиб ўтган, бизнинг қўшнимиз, иймон-эътиқодли машҳур Ғофир қассоб Абдунаби қассоб ўғли (менинг яқин маҳалладош …

Батафсил »

Олимлар. Аҳрор Музаффарович Музаффаров

МУЗАФФАРОВ Аҳрор Музаффарович (1909.1.9–1987.22.5) – биолог олим. Ўзбекистон ФА академиги (1960), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1969), биология фанлари доктори (1952), профессор (1955). Фарғона педагогика институтини тугатган (1934). 1946 йилдан Тошкентда. Ўзбекистон ФА Ботаника ва зоология институтида катта илмий ходим, бўлим мудири (1946–50), Ўзбекистон ФА Ботаника институти лаборатория мудири (1950–56), директори (1956–60), ТошДУ кафедра мудири (1955–62), Ўзбекистон ФА Президиуми аъзоси …

Батафсил »

Кутубхоналар. Абдулла Қодирий номидаги Навоий вилоят универсал илмий кутубхонаси

Абдулла Қодирий номидаги Навоий вилоят универсал илмий кутубхонаси Навоий вилоят ҳокимининг 1992 йил 27 майдаги ПХ-05/70 сонли «Вилоят бирлашган кутубхонасини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига асосан, 1992 йил июн ойида вилоят болалар кутубхонаси билан бирлаштирилган ҳолда ташкил этилган. Дастлаб кутубхона фонди 271495 нусхадан иборат бўлган. Ўша даврда кутубхонага Галина Ковилина раҳбарлик қилган. Кутубхонада Китоб сақлаш, Тўкислаш ва адабиётларга ишлов бериш, Китобхонларга …

Батафсил »

Бурчмулла хазинаси

Бурчмулла хазинаси – сўнгги жез даврига оид моддий маданият ёдгорлиги (милоддан аввалги 2–1-минг йиллик). Бўстонлиқ туманидаги Бурчмулла қишлоғи яқинидан топилган (1955). Бурчмулла хазинаси 1 найза учи, 4 пайкон ва 3 от югани тўқасидан иборат. Найза учи (узунлиги 31 см) икки тиғли, зўғатаси думалоқ, зўғата нови ён томонларида найза дастасига боғлашга мўлжалланган чап тешикчалар бор. Пайконлар 2 парракли, япроқсимон. Тўқалар тугмасимон …

Батафсил »

Народы Узбекистана. Евреи грузинские

Самоназвание – эбраэли. Живут в основном в Грузии. Язык – грузинский. Верующие – иудаисты. Евреи грузинские в Узбекистане: 1979 г. – 57 1989 г. – 210 Грузинские евреи считают себя “потомками десяти колен Израиля, отправленных в расселение ассирийским царем Саргоном II в VIII в. н.э.” Широко распространена легенда о том, что предки грузинских евреев были выдворены из Иудеи вавилонским царем Навуходоносором …

Батафсил »

Оқтепа даҳаси

ОҚТЕПА ДАҲАСИ – Шайхонтоҳур туманида, Қуйи Бўзсув канали ирмоғи, Камолон, Бешёғоч даҳалари ва Улуғбек кўчаси оралиғида. Оқтепа канали даҳани Чилонзор туманидан ажратиб туради. Тарихий Чилонзор Оқтепаси атамасидан келиб чиқиб мазкур ном билан юритилади. Оқтепа даҳаси ҳудудининг катта қисмини, асосан, 2 қаватли ҳамда якка тартибдаги уйлар эгаллайди. 1982–83 йилларда Тошкент шаҳрини реконструкция қилиш ва обод қилиш давлат лойиҳалаш институти лойиҳаси асосида …

Батафсил »