Бош саҳифа » Биласизми? » Жуда катта (супер) Ой

Жуда катта (супер) Ой

Бугун, 13 ноябрда ўзбекистонликлар 70 йил ичидаги энг катта Ойни кузатишлари мумкин бўлади.

NASA маълумотларига кўра, 13 ноябрдан 14 ноябрга ўтар кечаси Ой Ерга 1948 йилдан бери энг қисқа масофага яқинлашади. Бу ҳолат Суперой деб аталади ва кейинги бундай ажойиб манзарани фақатгина 2034 йилдагина кузатиш мумкин бўлади.

«Маълумки, Ой сайёрамиз атрофида эллипссимон орбита бўйлаб ҳаракат қилади. Ойнинг сайёрамизга нисбатан яқинлашиши ва узоқлашиши шу билан тушунтирилади. Якшанбадан (13 ноябь) душанбага (14 ноябрь) ўтар кечаси Ой Ерга максимал даражада яқинлашади, яъни перигейда жойлашади. Бундай ҳодиса охирги марта 1948 йилда кузатилганди. Биз самарқандлик астрономлар Саттепада жойлашган илмий-ўқув марказида бу ҳодисани кузатмоқчимиз. У ерда кучли GRUBB-PARSONS телескопи жойлашган», деб «Самаркандский вестник» нашри таҳририятига Самарқанд давлат университети физика факельтути астрономия кафедраси ассиссенти Шуҳрат Эгамбердиев изоҳ берди.

Тошкент шаҳри ва вилояти аҳолиси телескопсиз ҳам соат 21:50 дан 4:15 гача бу ноёб ҳодисанинг гувоҳи бўлишлари мумкин бўлади. Ой тонгга яқин Ерга 351 722 км гача (Ердан Ойгача бўлган масофа ўртача 384 400 км ни ташкил этади) яқинлашади. Бу ҳодиса вақтида Ой одатдагидан 14 фоизга каттароқ ва 30 фоиз ёрқинроқ бўлади.

Маълумот “Мўйи Муборак Уккоша” жомеъ масжиди имом хатиби — Илҳомжон Мадалиев томонидан тақдим этилди

Ўхшаш мақола

«Тараққий»

Post Views: 152 «Тараққий» – жадидлар газетаси. 1906 йил 14(27) июндан Тошкентда чоп этилган. Ношири …

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *