Кирха

КИРХА, Инжилчи-лютеранлар черкови (Содиқ Азимов кўчаси) – меъморий ёдгорлик. Лютеранлар диний маросимлар ўтказган. Готика услубида қурилган (1892, меъмор А.Л.Бенуа). 1937 йилда шўролар томонидан ёпилган черков биносида. Тошкент консерваториясининг Опера студияси ва Мусиқа салони жойлашган (1981–1990). 1992 йил 8 сентябрда немис инжилчи-лютеранлар черкови расмий рўйхатдан ўтган. Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 3 майдаги қарори билан черков (Кирха) лютеранларга қайтариб берилган.

«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Ўхшаш мақола

Дунёга машҳур Занданийчи матоси ҳақида

Post Views: 174 1. Занданийчи, Занданечи – Ўрта Осиёнинг бой безакли ипак матоси, у Ғарбда …

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *