Бош саҳифа » Алломалар » Мутафаккирлар. Абу Муъин Насафий (1027–1114)

Мутафаккирлар. Абу Муъин Насафий (1027–1114)

Калом илмининг машҳур алломаси, мутафаккир Абу Муъин Насафий 1027 йил Қарши (Насаф)да туғилган. Шу ерда ўқиб, илмини камолга етказган. Умар ибн Муҳаммад Насафийнинг “ал-Қанд фи зикри уламои Самарқанд” (Самарқанд олимлари зикрида қанд китоби) асарида бу олим ҳақида шундай дейилган: “Шарқу Ғарбнинг олиму уламолари Абу Муъин Насафий илмининг денгизидан баҳра топиб, у таратган зиё нурларини кўзларига тўтиё қилиб суртганлар”. Абу Муъин Насафий 1114 йили Самарқандда вафот этган.

Калом илмининг йирик намояндалари Абулҳасан Ашъарий ва Абу Мансур Мотуридий асарларидан таълим олган Абу Муъин Насафий калом илмида етук аллома сифатида каломнинг турли масалаларига оид 15 га яқин асарлар ёзган. Улардан қуйидагиларни кўрсатиш мумкин:

1. “Ал-Умда фи усулил-фиқҳ” (“Фиқҳ усуллари таянчи”).

2. “Табсиратул-адилла фи илмил-калом” (“Калом илмидаги далиллар кўзгуси”).

3. “Ат-Тамҳид ли қавоидит-тавҳид фий илмил-калом” (“Калом илмидаги тавҳид қоидалар учун ягона китоб”).

4. “Олим ва мутааллим” (“Олим ва илм ўрганувчи”).

5. “Изоҳ ва маҳажжа ли кавнил-ақл ҳужжатан” (“Ақл далиллигини изоҳ ва ҳужжатлар билан асослаш”).

6. “Маноҳижул-аимма фил-фуруъ” (“Имомларнинг ҳуқуқшунослик бўйича тутган йўллари”).

7. “Муътақидот” (Эътиқодлар). Бу асарнинг бир қўлёзмаси ЎзР ФА Шарқшунослик институтида сақланмоқда

8. “Баҳрул-калом” (“Калом денгизи”). Бу асар аллома ижодининг гултожи ҳисобланади. Асар ислом фалсафасини ташкил қилган калом илми бўйича энг қимматли манбадир. Унинг қўлёзмалари Дубай, Дамашқ, Искандария кутубхоналарида сақланмоқда. 1886 йили Бағдодда, 1908 йили Қоҳирада нашр этилган.

100 МАРКАЗИЙ ОСИЁ МУТАФАККИРЛАРИ

© Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси
© Тошкент ислом университети
© «YANGI NASHR», 2011

Ўхшаш мақола

Абу Бакр Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Ҳусайн ибн Умар Шоший Имом ал-Кабир Фахр ул-Ислом Мустазҳирий

Post Views: 850 Имом, аллома, шофиъия шайхи1, ўз асрининг фақиҳи Абу Бакр Муҳаммад ибн Аҳмад …

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *