Чангтепа
ЧАНГТЕПА – шаҳар харобаси (2–13-аср боши). Тошкентнинг шарқида жойлашган. Дастлаб, Г.В.Григорьев (1934), кейинчалик F.Дадабоев (1968–69), Ю.Ф. Буряков (1974) текширув-қазиш ишлари олиб боришган. Умумий майдони – 12 гектар, арки – 1 гектар. Чангтепанинг қуйи қатламлари милодий 2–3-асрларга оид. Чангтепадаги ҳаёт 6-асрга келиб барҳам топган, фақат 11-асрга келиб унинг харобалари устида кичик чорбоғ қад кўтарган, у 13-аср бошида вайрон бўлган.
Фотосурат манбаси
«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил







Изоҳлар