Бош саҳифа » Биласизми? » Туркистондаги биринчи мусулмон банки

Туркистондаги биринчи мусулмон банки

Термиздаги биринчи банк биноси

Ушбу тарихий иншоот 1902 йилда Бухоро амири Абдулаҳадхон (1886-1910) буйруғи билан Абдувосибой Х,алимбой ўғли маблағлари ҳисобига қурилган. Ушбу иморатнинг тарихий аҳамияти шундаки, у Бухоро амирлигининг шарқий бекликлари, шу жумладан, ҳозирги Сурхондарё вилояти ва Тожикистон Республикаси ҳудудидаги дастлабки банк биноси бўлган.

Бу банкнинг Туркистондаги бошқа банклардан фарқи шундаки, унинг ташкил топишида рус капитали умуман иштирок этмаган. Бинобарин, Туркистондаги мусулмон ҳукмдорлари томонидан асос солинган биринчи банк эди. Унгача, ўлкадаги барча банклар рус сармоядорлари (асосан Рус-Осиё банки) томонидан ташкил этилар эди. Амир Абдулаҳадхон мусулмон банкини ташкил этган турк султони Абдулазизхондан кейинги иккинчи ҳукмдор саналади. Ваҳоланки, Бухоронинг ўзидаги банклар рус капиталига тегишли эди.

Термизда банкнинг ташкил этилиши воҳада ишлаб чиқарувчи кучларнинг ўсишига туртки бўлди. Вилоятда биринчи телеграф қурилди. 1910 йилда Термизда пахта тозалаш заводи қурилди. Сурхон дарёсидан Термизга канал қазиб келтирилиб, минглаб гектар ерни суғориш имконини яратди. Воҳа аҳолиси ҳунармандчилик, деҳқончилик ва боғдорчилик маҳсулотлари билан Россия ва Афғонистон бозорларига чиқа бошладилар.

Ушбу тарихий иншоотда 1975 йилга қадар Давлат банкининг Сурхондарё вилоят бошқармаси жойлашган эди. Кейинроқ, давлат банки янги бинога кўчгач, бино маданият бошқармаси тасарруфига берилди. Ҳозирги вақтда бино тадбиркорларга берилган бўлиб, у ерда савдо нуқталари жойлашган.

«Сурхон воҳаси тарихи ва маданияти» гуруҳи саҳифаси

Ўхшаш мақола

Хоразм Халқ Шўролар Жумҳурияти ташкил этилганига 102 йил

Post Views: 312 1920 йил 26-30 апрель кунллари Хивада Бутунхоразм вакилларининг биринчи қурултойи бўлиб, ушбу …

Битта мулоҳаза

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *