Ўзбекистон мусулмонлари идораси кутубхонасида:
- “Катта Лангар” Қуръони (VIII аср).
- Қуръони каримнинг ҳижрий 665 йили машҳур хаттот Исмоил Муборак кўчирган нусхаси (маъноларининг форсий таржимаси билан).
- Аййуб Муҳаммад ўғли. “Тарихи Ажам” (XVI аср).
- Бурҳониддин Марғиноний. “Ал-Ҳидоя”, милодий 1773 йили кўчирилган.
- Абдуллоҳ Хатиб Табризий. “Мушкатул Масабих” (XVI аср), милодий 1737 йили кўчирилган.
- Акбархўжа Хожи. “Баҳрул Мавваж”, хаттот Абулфақир Раҳимберди, ҳижрий 1244 йили кўчирилган.
- Маҳмуд Замахшарий. “Тафсирул Кашшоф” (XIII аср).
- Абул Қосим Қушайрий. “Тафсир ал Қушайрий” (XVIII аср).
- Журжоний. “Захиратул Хоразмшоҳ” (XII аср) ҳаттот Абдураҳмон, милодий 1685 йили кўчирилган.
Ўзбекистон ФА Шарқшунослик институтида:
- Бурҳониддин Марғиноний машҳур “Ҳидоя” асарининг Мовароуннаҳр, Афғонистон, Миср, Қошғар, Ҳиндистон ва бошқа юртларда кўчирилган саксонта қадимий нусхаси.
- Аврангзеб Оламгир топшириғига кўра бир гуруҳ салоҳиятли фақиҳлар тузган тўрт жилдли “Фатовойи Оламгирия” китобининг бир неча нусхаси.
- Хаттот Мавлавий Соқий Муҳаммад Балхий-Бухорий 1671 йилда кўчирган Саъдиддан Тафтазонийнинг “Шарҳи ақоид”, 1683 йилда кўчирган Насафийнинг “Ақоид” асари қўлёзмалари.
- Улуғ муҳаддис Абу Исо Термизий “Аш шамоилун набавия” асарининг 1510 ва 1533 йиллари кўчирилган қўлёзмалари.
- Машҳур фақиҳ ва муфассир Исҳоқ ибн Иброҳим Шоший таълиф қилган “Китабул усул” асарининг милодий 1371 йили хаттот Садруддин ибн Алоуддин кўчирган ноёб қадимий нусхаси.
- Фақиҳ Абу Лайс Самарқандийнинг 1467 йили кўчирилган “Хазонатул фикҳ” асари қўлёзмаси.
- Абул Баракот Насафий (вафоти милодий 1310 йил)нинг “Ал-Вофий” ва “Минорал усул фи фусулул фиқҳ” асарлари.
- Шарафудцин Али Яздий машҳур “Зафарнома”сининг жаҳонда ягона бебаҳо нусхаси.
- Абулқосим Носируддин Муҳаммад ибн Юсуф Самарқандий-Маданийнинг (вафоти 1258) “Китабул мултақат
- фил фатовоил ҳанафийя” (“Мултақати Носирий”) асарининг шайх Ҳиббатуллоҳ милодий 1395 йилда кўчирган
- ноёб нусхаси.
- Камолуддин Абдураззоқ Кошоний-Самарқандийнинг (вафоти милодий 1330) “Китабул истилоҳот” ва “Рисола фил қазо вал қадар” асарларининг милодий 1381 йили кўчирилган қўлёзмалари.
- Хожа Муҳаммад Порсо Бухорийнинг (милодий 1348-1420) “Тафсири Қуръон”, “Шарҳи фиқҳи Кайдоний”, “Ал-ҳадисул арбаъин” каби асарлари қўлёзмалари.
“Ҳидоят” журнали, махсус сон, 2007 йил
www.ziyouz.com кутубхонасидан фойдаланилди