Тошкент кўнкаси
КЎНКА, конка – отлар билан ҳаракатлантирилган бир вагонли, тор изли шаҳар транспорти. Тошкентда 20-аср бошларида пайдо бўлган. Тошкент Кўнкасининг дастлабки лойиҳасини 1882 йил муҳандис Эдуард Дени таклиф этган. Кўнка қурилиши 1896 йил Бельгия жамияти «Тошкент трамвайи» томонидан бошланган. Кўнканинг темир йўл вокзалидан Эски шаҳар бозоригача бўлган биринчи йўли 1901 йил, Романов кўчаси (ҳозирги Буюк Турон кўчаси)дан Лагерь проспектидаги Сергиев черкови (ҳозирги Ҳамид Олимжон майдони) гача бўлган иккинчи йўли 1903 йил қурилган. Кўнка линияларининг умумий узунлиги 9,5 км, вагонлари сони 30 та, отлари 230 та бўлган. 1913 йилдан Тошкентда Кўнка ўрнига трамвай қатнай бошлаган.
«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил






Изоҳлар