Бош саҳифа » Тег архивлари: Аҳли ирфон

Тег архивлари: Аҳли ирфон

Сулола. Долимовлар шажараси. 20-30-йиллар

1924 йилда Долимбек учинчи фарзанди Насира (1902 – 1984)ни Муҳаммад Солиҳ (келажакда колхоз раиси)га турмушга узатади, лекин узоқ вақт фарзанд кўришмайди ва ажралишади. Бирмунча вақт ўтгач, 1931 йили Долимбек Насирани тоғаси Расулбойнинг энг катта ўғли Абдумажид (1875 – 1953)га узатади. Мажид аканинг ёши анча улуғ эди. Шунинг учун Насира аммам “мени отам тенгига узатасизларми!?” деб йиғлаганини айтишарди. Бу оиладан 3 …

Батафсил »

Сулола. Долимовлар шажараси. Тошмуҳамедов Тўлаган Расулович

Тошмуҳамедов Тўлаган Расулович – Зоҳида аммам ва Тошмуҳаммад поччанинг энг катта ўғли, Долимбек ҳожи набираларининг энг каттаси бўлиб, шўролар даврида Долимбек фарзандлари ва набиралари орасида бирдан-бир катта лавозимларда ишлаган инженер, олим, давлат ва жамоат арбобидир. У 1920 йили туғилди. Отаси Тошмуҳаммад Расулбой ўғли маърифатли савдогарлардан бўлиб, онаси Зоҳида Долимбек қизи ўқимишли аёллардан бўлган. Даҳшатли 30-йилларда шўро ҳукумати томонидан отаси Тошмуҳаммаднинг …

Батафсил »

Сулола. Долимовлар шажараси. Долимбек ҳожи Муҳаммадаминбек ҳожи ўғли

Муҳаммадаминбек ҳожининг ўғиллари Комилбек ва Каримбеклар ҳамда Рустамбек ҳожининг ўғиллари Ҳасанбек ва Ҳусанбеклар 1890-йилларда рус-тузем мактабида ўқишлари муносабати билан боболарининг исми Норбекдан келиб чиққан ҳолда “Норбеков” фамилиясини олишган эди. Чунки ўрисча таомилга кўра, рус ва рус-тузем мактабларида ўқиган ёки губернаторлик идораларида ишлаганларга, Русия ва чет эллар билан савдо ишлари олиб борувчиларга фамилия жорий этилган эди. 1920-йилларнинг иккинчи ярмидан Норбековларга нисбатан …

Батафсил »

Сулола. Долимовлар шажараси. Рустамбек ҳожи Норбек ўғли

Энди икки-уч оғиз сўз бобокалонимиз Норбек Хайтабек ўғлининг учинчи фарзанди, Муҳаммадаминбек ҳожининг укаси Рустамбек ҳожи ва унинг фарзандлари Ҳасанбек ва Ҳусанбеклар ҳақида. Рустамбек 1845 йилда туғилди, катта савдогар бўлиб етишди, кўпроқ Ғулжа, Кошғар, Ўримчи шаҳарлари билан савдо алоқалари ўрнатган ва бу шаҳарларга тез-тез бориб турган. Рустамбекнинг биринчи оиласи Норхонбиби баланд бўйли, ниҳоятда кўркам аёл бўлган, дейишарди, ундан Ҳакимбек исмли фарзанд …

Батафсил »

Сулола. Долимовлар шажараси. Узоқ мозийга бир назар (Ҳайтабек ва Норбек). 2-қисм

давоми…аввалги қисм 1864 йилда генерал Черняев Авлиёота (1938 йилдан эътиборан Жамбул номи билан аталган) ва Чимкент шаҳарларида эришган ғалабаларидан маст бўлиб, тўхтовсиз 1864 йилнинг сентябр ойида, қиш келгунча шаҳарни эгаллаш мақсадида, Тошкентга юриш бошлади

Батафсил »

Сулола. Долимовлар шажараси. Узоқ мозийга бир назар (Ҳайтабек ва Норбек). 1-қисм

Бувам Долимбек ҳожи Муҳаммадаминбек ҳожи ўғлининг айтишларига қараганда, бобокалонимиз асли қўқонлик Ҳайтабек “Амир ал-муслимин” шарафли унвонига мушарраф бўлган машҳур шоҳ ва шоир, сиёсий арбоб Амир Умархоннинг эътиборли сарой бекларидан бўлиб, унинг кўп давлат ишларида, ҳарбий юришларида фаол иштирок этган

Батафсил »