Мутафаккирлар. Аҳмад ибн Али Нисоий (830–915)

Абу Абдураҳмон Аҳмад ибн Али ибн Шуъайб Хуросоннинг Нисо шаҳрида 830 йилда туғилган. Шу ернинг машҳур олимларидан дарс олган, Қуръонни ёд олган. Кейин талаби илм йўлида 15 ёшлигида Ҳижоз, Ироқ, Шом, Миср ва Маккага йўл олган. Бу шаҳар ва мамлакатлар олимларидан дарс олган. Ҳадис илми ва ҳадисларни билишда замонасининг пешқадамларидан бўлган. У Мисрни маъқул топиб, ўзига ватан қилиб олди. Умри охирида Дамашқда яшади. Бу ерда ундан халифа Муовиянинг фазилатлари ҳақида ёзишни талаб қилишди. У эса Алининг фазилатлари ҳақида китоб ёзди. Уни калтаклаб, қаттиқ азоб беришди, масжиддан чиқариб юборишди. Бундан кейин Нисоий: “Мени Маккага олиб боринглар” деган. У ерга оғир аҳволда олиб боришган ва 915 йилда Маккада вафот этган. Сафо ва Марва орасига дафн қилинган.

Нисоий бир қанча асарлар ёзиб қолдирган. Улардан энг муҳимлари:

1.“Ас-сунан ал-кубро” (“Пайғамбар суннатлари ҳақида катта китоб”).
2.“Ас-сунан ал-суғро” (“Пайғамбар суннатлари ҳақида кичик китоб”).
3.“Ал-Хасос” (“Хос нарсалар”).

Аҳмад ибн Али Нисоий ҳофизи Қуръон, шайхулислом, ҳадис илмида замонасининг имоми бўлган.

100 МАРКАЗИЙ ОСИЁ МУТАФАККИРЛАРИ

© Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси
© Тошкент ислом университети
© «YANGI NASHR», 2011

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *