Мутафаккирлар. Абу Лайс Самарқандий (911–985)
Абу Лайс куняси билан машҳур бўлган Наср ибн Муҳаммад ибн Аҳмад Самарқандий 911 йилда Самарқандда туғилган, шу ерда шайхулисломлик қилган. Замонасининг етук фиқҳ ва тафсир олими, фозил ва нуфузли кишиси бўлган. Асарларидан қуйидагиларини кўрсатиш мумкин:
1. “Тафсир ал-Қуръон”. Тўрт жилди бўлиб, энг яхши тафсирлардан ҳисобланган.
2. “Хизонат ал-фиқҳ” (“Фиқҳ хазиналари”). Бу асарда ҳанафий мазҳаби ақидалари асосида мусулмон қонуншунослиги (фиқҳ)нинг қисқача таърифи берилган. Унинг 1467 ва 1814 йилда кўчирилган икки қўлёзмаси ЎзР ФА Шарқшунослик институтида сақланмоқда.
3. “Ан-Навозил” (Нозил бўлганлар). Бу фатволар ҳақидаги китобдир.
4. “Китоб мухталиф ар-ривоят” (Турли ривоятлар ҳақида китоб).
5. “Бўстон ал-орифин” (Орифлар бўстони). Бу ахлоқ ва тарбияга оид муҳим асар. Унда таълим-тарбияга оид кўп ривоятлар, тарихий воқеалар, ҳикоялар ва ҳадислар келтирилган. Асар 159 бобдан иборат бўлиб, унинг илм ўрганиш, салом бериш, ақл ҳақида айтилган нарсалар, овқат ейиш қоидалари, ичимликлар, табобат, илм ва адаб фазилатлари каби боблар, айниқса, диққатга сазовордир.
6. “Танбеҳ ал-ғофилин” (Ғофилларга танбеҳ). Асар 94 бобдан иборат бўлиб, отаонанинг бола олдидаги ҳуқуқлари, боланинг ота-она олдидаги ҳуқуқлари, шароб ичишдан қайтариш, ёлғон сўзлашдан қайтариш, ҳасад, етимларга хайру саховат, раҳм-шафқатли бўлиш, касбнинг фазилатлари каби боблари ниҳоятда катта аҳамиятга эгадир. “Танбеҳ алғофилин”нинг Бухоро амири Ҳайдар (1800–1826) топшириғи билан 1873 йил кўчирилган қўлёзмалари ЎзР ФА Шарқшунослик институтида сақланмоқда.
100 МАРКАЗИЙ ОСИЁ МУТАФАККИРЛАРИ
© Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси
© Тошкент ислом университети
© «YANGI NASHR», 2011






Изоҳлар