Чоч воҳаси тангалари. 3-қисм. 9-16 тангалар (илк ўрта асрларга оид тангалар)

Турк хоқонлиги даври: милодий VI – VIII асрлар

2-99-танга. 7-8 асрларда Чоч (Тошкент)да зарб қилинган мис танга. Танганинг ўнг томонида (аверсда) тўғрига қараган ҳукмдор тасвири акс этган. Ҳукмдор бошининг ўнг томонида свастика тасвири ўрин олган. Маълумки, ушбу белги кўпгина халқларда мавжуд бўлиб, ҳаётнинг давомийлиги англатган. Танганинг тескари томонида (реверсда) эса Чоч воҳасининг аксарият тангаларига хос паншахасимон тамға жой олган. Тамға атрофида суғдий ёзувда c’cynk γwβw zyrt’k — “Чоч ҳукмдорининг сариқ/бронза (тангаси)” жумлалари ўрин олган. Ушбу танга Чоч Тудунлари сулоласи (640-750) вакиллари томонидан зарб қилинган бўлиши мумкин. Чунки унинг иконографик жиҳати ва тамға шакли “тудун” унвонли тангаларга яқин келади. Танганинг ҳажми 3.5 см, оғирлиги 2,5 гр. Қанқа харобасидан топилган.

2-1010-танга. 7-8 асрларда Чоч (Тошкент)да зарб қилинган мис танга. Танганинг ўнг юзида (аверсда) сўл томонга юзланган барс (қоплон) тасвири акс этган. “Ҳукмдор” маъносидаги суғдий γwβw сўзи барснинг думи шаклида ифодаланган. Маълумки, барс – қадимда Тошкент воҳасининг рамзи (шаҳар тотемик эмблемаси) бўлган, деб талқин этилади. Танганинг тескари томонида (реверсда) эса Чоч воҳаси тангаларининг аксариятига хос тамға жой олган. Тамға атрофида суғдий ёзувда γwβw – «Ҳукмдор” ва stcry “Саттачари” нисбаси ўрин олган. Ушбу танга Чоч Тудунлари сулоласи (640-750) вакиллари томонидан зарб қилинган бўлиши мумкин. Чунки ундаги тамға шакли “тудун” унвонли тангалардаги билан бир хил. Танганинг ҳажми 2.0 см, оғирлиги 2,0 гр. Қанқа харобасидан топилган.

2-1111-танга. 7-8 асрларда Чоч (Тошкент)да зарб қилинган мис танга. Танганинг ўнг томонида (аверсда) ўнгга юзланган барс (қоплон) тасвири акс этган. Маълумки, барс – қадимда Тошкент воҳасининг рамзи (шаҳар тотемик эмблемаси) бўлган, деб талқин этилади. Танганинг тескари томонида (реверсда) эса Чоч воҳаси тангаларининг аксариятига хос тамға жой олган. Тамға атрофида суғдий ёзувда c’cynk γwβw – «Чоч ҳукмдори”. Ушбу танга Чоч Тудунлари сулоласи (640-750) вакиллари томонидан зарб қилинган бўлиши мумкин. Чунки ундаги тамға шакли “тудун” унвонли тангалардаги билан бир хил. Танганинг ҳажми 2.0 см, оғирлиги 2,0 гр. Қанқа харобасидан топилган.

2-1212-танга. 7-8 асрларда Чоч (Тошкент)да зарб қилинган мис танга. Танганинг ўнг томонида (аверсда) ўнгга юзланган барс (қоплон) тасвири акс этган. Маълумки, барс – қадимда Тошкент воҳасининг рамзи (шаҳар тотемик эмблемаси) бўлган, деб талқин этилади. Танганинг тескари томонида (реверсда) эса Чоч воҳаси тангаларининг аксариятига хос тамға жой олган. Тангада ёзув акс эттирилмаган. Ушбу танга Чоч Тудунлари сулоласи (640-750) вакиллари томонидан зарб қилинган бўлиши мумкин. Танганинг ҳажми 2.0 см, оғирлиги 2,0 гр. Қанқа харобасидан топилган.

2-1313-танга. 6-асрнинг сўнгги чорагида Чоч (Тошкент)да зарб қилинган мис танга. Танганинг ўнг томонида (аверсда) тўғрига қараган ҳукмдор тасвири акс этган. Ҳукмдор бошининг ўнг томонида грек (юнон) ёзувининг излари сақланган. Танганинг тескари томонида (реверсда) эса Чоч воҳасида зарб қилинган Ғарбий Турк хоқонлиги тангаларига хос тамға ва унинг остида рунийсимон белги жой олган. Танганинг иконорафик жиҳатлари Византия империяси тангаларига ўхшаш. Бу эса унинг Ғарбий Турк хоқонлиги танга зарбига Византия анъаналарининг таъсир кўрсатганидан дарак беради. Танганинг ҳажми 2 см, оғирлиги 2 гр. Қанқа харобасидан топилган.

2-1414-танга. 6-асрнинг сўнгги чорагида Чоч (Тошкент)да зарб қилинган мис танга. Танганинг ўнг томонида (аверсда) отлиқ ҳукмдор ва унинг олдида сал эгилган ҳолат туриб, қўлида ашё (қут-барака рамзи) тутган (илоҳа Умай тимсолидаги) малика-хотун тасвири акс этган. Танганинг тескари томонида (реверсда) эса ўртада зардуштийлик дини рамзий белгиси оташдон ва унинг чап томонида Чоч воҳасида зарб қилинган Ғарбий Турк хоқонлиги тангаларига хос тамға жой олган. Танганинг иконорафик жиҳатлари унинг Ғарбий Турк хоқонлигига оид танга эканлигидан дарак беради. Танганинг ҳажми 2 см, оғирлиги 2 гр. Қанқа харобасидан топилган.

2-1515-танга. 6-асрнинг сўнгги чорагида Чоч (Тошкент)да зарб қилинган мис танга. Танганинг ўнг томонида (аверсда) чордона қуриб ўтирган ҳолатдаги ўнг томонга юзланган ҳукмдор ва унинг олдида чордона қуриб ўтирган ҳомиладор аёл (илоҳа Умай тимсолидаги) малика-хотун тасвири акс этган. Танганинг тескари томонида (реверсда) эса ўртада Чоч воҳасида зарб қилинган Ғарбий Турк хоқонлиги тангаларига хос тамға жой олган. Тамға атрофида суғдий ёзувда pny zpγw kr crδnk – “Забардаст жабғу Чирданакнинг пули” жумлалари мавжуд. Танганинг иконорафик жиҳатлари ва “жабғу” унвони унинг Ғарбий Турк хоқонлигига оид танга эканлигидан дарак беради. Танганинг ҳажми 2 см, оғирлиги 1,5 гр. Қанқа харобасидан топилган.

2-1616-танга. 6-асрнинг сўнгги чорагида Чоч (Тошкент)да зарб қилинган мис танга. Танганинг ўнг томонида (аверсда) тўғрига юзланган ҳукмдор ва малика-хотун тасвири акс этган. Ҳукмдор бошининг тепа қисмида юлдуз ва ярим ой тасвирлари мавжуд. Танганинг тескари томонида (реверсда) эса ўртада Чоч воҳасида зарб қилинган Ғарбий Турк хоқонлиги тангаларига хос тамға жой олган. Тамға атрофида суғдий ёзувда ZNH pny kr/krnw zpγw crδnk – “Бу танга kr/забардаст жабғу Чирданакка оид” жумлалари жумлалари ўрин олган. Танганинг иконорафик жиҳатлари ва “жабғу” унвони унинг Ғарбий Турк хоқонлигига оид танга эканлигидан дарак беради. Танганинг ҳажми 3 см, оғирлиги 2,5 гр. Қанқа харобасидан топилган.

Кейинги мақолада Турк хоқонлиги даврига оид (илк ўрта аср) 17-25 тангалар ҳақида маълумот берамиз.

Журналист Эргаш Исматуллаев бисотидан

 

 

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *