Бош саҳифа » Тошкент тарихи (page 4)

Тошкент тарихи

Yangidunyo.uz: Тошкент учун кураш

Большевиклар партияси бош бўлган совет ҳокимияти Туркистон мустақиллиги учун курашган ватанпарвар кучлар ҳаракатини даф этишга муваффақ бўлгач, эндиликда бу ҳудудда узоққа мўлжалланган ўз маккорона режаларини амалга оширишга киришди… 1924 йил 27 октябр куни Ўрта Осиёда ўтказилган миллий-давлат чегараланиши натижаларига кўра, Сирдарё вилоятининг катта қисми Қирғиз (Қозоқ) АССРга қолган озгина қисми (Тошкент ва Тошкент уезди) Ўзбек ССРга ўтди. СССР МИҚ Президиум аъзоси …

Батафсил »

«Беш бош»

«БЕШ БОШ» – 20-аср бошларида Туркистон пахта тозалаш ва пахта мойи ишлаб чиқариш саноатида ҳукмронлик қилган акциядорлик жамияти. 1914 йил ташкил қилинган. Пахтани сотиб олиш, пахта тозалаш ва пахта мойи заводлари қуриш билан шуғулланган. «Беш бош»да 5 пахта фирмаси – «Вл. Алексеев», «Бр. Шлоссберг», «Московское торгово-промышленное товарищество», «Форс», «Большая Ярославская мануфактура» бирлашган (номи шундан). Унга 39 пахта тозалаш заводи, 5 …

Батафсил »

«Чақар»даги (йўқотилган) топилма

Тошкент шаҳрининг қадимий (ҳозир ҳам мавжуд бўлган) «Чақар» маҳалласида олиб борилган қазишма ишларида топилган «ҳаммом» қолдиқлари. Экспедиция якунида кўмиб юборилган ва ўрнида ҳозирги Республика рассомлик коллежи қурилган

Батафсил »

“Мўйи Муборак Уккоша” жомеъ масжиди тарихи (суратлари билан)

Аллоҳга ҳамду сано, Пайғамбар с.а.в.га саловотлар бўлсин. Мана бугун, Юртимиз мустақилликка эришгандан сўнг, барча жабҳаларда юксак ўзгаришлар амалга оширилди. Шу жумладан юртдошларимизга диний эркинлик берилиб, қадимий қадамжолар, масжид ва зиёратгоҳлар, миллий меъморий обадаларимиз қайта тикланди. Ҳозирги кунга келиб намозхонларимиз ибодат қилишлари учун барча шарт-шароитлар ва қулайликлар яратилиб берилди. Янги масжидлар барпо этилиб, эскилари қайта таъмирланди. Масжиднинг қурилиш тарихига тўхталадиган бўлсак, …

Батафсил »

Шўртепа

ШЎРТЕПА – археологик ёдгорлик (7–8-асрлар, қисман 10–12-асрлар, 15-аср), аркли қишлоқ харобаси. Тошкентнинг шимоли-шарқий қисмида, Қорасувдан Товкат ариғи ажралиб чиққан ерда жойлашган. Баландлиги 7 м ли арк ва унга туташ қишлоқ харобасининг бир қисми сақланган. 1887 йил Н.П. Остроумов қазилма ишлари олиб борган. 1949 йил И.Баишев ва В.М.Массон қайд қилган. 1968 йил Тошкент археология экспедицияси Шўртепада текшириш ишлари ўтказиб, Шўртепа аркининг …

Батафсил »

Эшонқулидодхоҳ мадрасаси

ЭШОНҚУЛИДОДХОҲ МАДРАСАСИ (рус манбаларида Шайхонтоҳур мадрасаси) – Шайх Хованди Тоҳур мажмуаси таркибидаги йирик мадраса (1840). Тошкент ҳокими Лашкар қушбегининг ўғли, Туркистон ҳокими Эшонқулидодхоҳ томонидан Юнусхон мадрасасининг жануби-шарқида, Катта кўча (ҳозирги Навоий кўчаси)га туташ ерда қурдирилган. Мадраса Шайх Хованди Тоҳурнинг Олтунлик масжиди ёнида, қадимий Лангар ҳовузи атрофида тўрт тарафдан бир-бирига қаратиб солинган бинолардан таркиб топган. Ўртада қолган Лангар ҳовузи эса Эшонқулидодхоҳ …

Батафсил »

Тошкентни пойтахт деб эълон қилиниши ҳақида

1930 йил 17 августда Ўзбекистон Республикасининг пойтахти Самарқанд шаҳридан Тошкент шаҳрига кўчирилган. Қуйида ўша даврда юқоридаги масала бўйича қабул қилинган қарордан кўчирма. Қарор лотин графикасига асосланган ўзбек алифбосида ёзилган, лекин ҳозирги алифбодан анча фарқ қилади: рус тилида: «Ўзархив» агентлиги фондларидан

Батафсил »

Тошкент полицияси

ПОЛИЦИЯ – шаҳар ва қишлоқ жойларда тартибни назорат қилиб туриш учун 18-асрда чор Россиясида тузилган ички қўшин тури. Тошкентда 1887 йилгача Полициячи вазифасини гарнизон солдатлари бажарган. 1887 йилдан шаҳар Полицияси шаҳар бошлиғига бўйсунган. Полицияни полицмейстер бошқарган; унга миршаблар, адрес столи, Полиция архиви, врачлик-полиция комитети ҳам бўйсунган. Тошкент 2 та Полиция бошқармасига бўлинган: бири Тошкентнинг Янги шаҳар қисмида, иккинчиси Эски шаҳар …

Батафсил »

Тошкент қамали (1852)

ТОШКЕНТ ҚАМАЛИ (1852) – Тошкент ҳокими Нормуҳаммад қушбегининг Мусулмонқул мингбоши сиёсатига қарши бош кўтариб, Тошкентни Қўқондан мустақил деб эълон қилиши сабаб бўлган. Мусулмонқул 1852 йил баҳорда ёш Худоёрхон ҳамроҳлигида Тошкентга юриш бошлаган, 7 мартда 40 минг кишилик қўшин билан Тошкентга етиб келган. Муҳаммад Солиҳхўжанинг ёзишича, Чирчиқдан ўтган қўшин Ниёзбек қалъасига ҳужум бошлаган, лекин қалъани эгаллай олмаган Мусулмонқул унинг рўпарасида Танасўйди …

Батафсил »

Чилдухтаронтепа

ЧИЛДУХТАРОНТЕПА – археологик ёдгорлик (ҳозирги «Ўзбекистон шампани» АЖ яқинида жойлашган). Сўнгги жез даври (милоддан аввалги 2-минг йиллик охири – 1-минг йиллик бошлари) чорвадор қабилалари томонидан қолдирилган қабристон. Учта қабр очилган, уларда майитлар тупроқ ўраларга дафн этилган. Жасадлар удумга кўра нақшсиз, ясситаглик сопол идишлар, мунчоқлар, жездан ясалган зеб-зийнатлар – икки учи бурама нақшли билакузуклар билан қўшилиб кўмилган. «Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Батафсил »

Тошкент. 1988 йил

Тошкент шаҳрининг яқин ўтмишидан сўзловчи фотосуратлар, 1988 йил (из набора открыток «Ташкент в 1988 году»)

Батафсил »

Илғату Малик

ИЛFАТУ МАЛИК, Илатғу Малик (13-аср) – Хоразмшоҳлар давлатининг ҳарбий арбобларидан бири. Муҳаммад Хоразмшоҳнинг Банокатдаги ноиби. Мўғуллар истилоси арафасида Муҳаммад Хоразмшоҳ Жанд ноиби Амир Бужи Паҳлавон Қутлуғхонни 10 минг отлиқ аскар билан Илғату Маликка ёрдамга жўнатган. Банокат гарнизони, асосан, қанғ-лилардан ташкил топган бўлиб, уларга Илғату Малик қўмондонлик қилган. Чингизхон Ўтрорга келиб, Банокатни эгаллаш учун Алақ нўён, Сақту ва Буқа бошчилигида 5000 …

Батафсил »

Тошкент уезди

ТОШКЕНТ УЕЗДИ – маркази Тошкент ҳисобланган маъмурий-ҳудудий бирлик (1887–1924; 1867–86 йилларда Қурама уезди). 1918 гача Туркистон генерал-губернаторлиги, 1918–24 йилларда Туркистон АССР, 1926–30 йилларда Тошкент округи таркибида. Майдони 25610 кв. верста, аҳолиси тахминан 310 минг киши бўлган (1909). Тошкент уездида аксарият ўзбеклар, шунингдек, татарлар, қозоқлар ва бошқалар яшаган. Ерлари Чирчиқ, Келес, Оҳангарон ва бошқа дарёлардан суғорилган. Аҳолиси, асосан, деҳқончилик (асосий экинлари: …

Батафсил »

Тошкент. 1980 йил

Тошкент шаҳрининг яқин ўтмишидан сўзловчи фотосуратлар (из набора открыток «Ташкент в 1980 году») Манба

Батафсил »