Қадимий маҳаллалар. Очмасжид
ОҚМАСЖИД – Шайхонтоҳур даҳасидаги қадимий маҳалла. Жаркўча, Хўжарўшнои, Дархон, Баландмасжид маҳаллалари билан чегарадош бўлган. Маҳаллада 400 дан ортиқ хонадон яшаган. Аҳолиси, асосан, ўзбеклар бўлиб, савдо-сотиқ, майда ҳунармандчилик, шунингдек шаҳар ташқарисидаги ерларида деҳқончилик ва боғдорчилик билан шуғулланган. 4 масжид, 2 чойхона, баққоллик дўконлари бўлган (20-аср бошлари). Ҳозирги Оқмасжид ҳудудида Лабзак мавзеи қурилган.
«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил






Изоҳлар