Чоч воҳаси тангалари. 1-қисм (қадимги давр)

Қанғ давлати даври: милоддан аввалги III – милодий III асрлар

1-1 1-расм. Милодий III – IV асрларда Чоч воҳасида зарб қилинган мис танга. Танганинг ўнг юзида (аверсда) чап томонга қараган ҳукмдор боши тасвири акс этган. Танганинг чап юзида (аверсда) эса мил. ав. III – мил. III  асрларда ҳукм сурган ва марказий бошқаруви Чоч воҳасида жойлашган Қанғ давлатига хос тамға мавжуд бўлиб, унинг атрофида суғдий ёзувда с’с’n n’pс wnwn γwβ —  “Чоч жамоасининг музаффар ҳукмдори” жумлалари ўрин олган. Танганинг ҳажми 2.13 см, оғирлиги 3.7 гр. Қанқа харобасидан топилган.

1-2 2-расм. Милодий III – IV асрларда Чоч воҳасида зарб қилинган мис танга. Танганинг ўнг юзида (аверсда) чап томонга қараган ҳукмдор боши тасвири акс этган. Танганинг чап юзида (аверсда) эса Қанғ давлати (мил. ав. III – мил. III  асрларда)га хос тамға мавжуд бўлиб, унинг атрофида тескари ёзилган (ойнада кўрилганда тўғри ўқиладиган/зеркальный) суғдий ёзувли с’с’n n’pс …… wnwn γwβ —  “Чоч жамоасининг …… музаффар ҳукмдори” жумлалари ўрин олган. Танганинг ҳажми 2.13 см, оғирлиги 3.0 гр. Қанқа харобасидан топилган.

1-3 3-расм. Милодий III – IV асрларда Чоч воҳасида зарб қилинган мис танга. Танганинг ўнг юзида (аверсда) чап томонга қараган ҳукмдор боши тасвири акс этган. Ҳукмдор бошининг тепасида ярим ой тасвири ўрин олган. Танганинг чап юзида (аверсда) эса Қанғ давлати (мил. ав. III – мил. III  асрларда)га хос тамға мавжуд бўлиб, унинг атрофида тескари ёзилган (ойнада кўрилганда тўғри ўқиладиган/зеркальный) суғдий ёзувли с’с’n n’pс …… wnwn γwβ —  “Чоч жамоасининг …… музаффар ҳукмдори” жумлалари ўрин олган. Танганинг ҳажми 2.2 см, оғирлиги 3.7 гр. Қанқа харобасидан топилган.

1-4 4-расм. Милодий III – IV асрларда Чоч воҳасида зарб қилинган мис танга. Танганинг ўнг юзида (аверсда) чап томонга қараган ҳукмдор боши тасвири акс этган. Ҳукмдор бошининг тепасида ярим ой тасвири ўрин олган. Танганинг чап юзида (аверсда) эса Қанғ давлати (мил. ав. III – мил. III  асрларда)га хос тамға мавжуд бўлиб, унинг атрофида суғдий ёзувда с’с’n n’pс wnwn γwβ —  “Чоч жамоасининг музаффар ҳукмдори” жумлалари ўрин олган. Танганинг ҳажми 2.1 см, оғирлиги 3.77 гр. Қанқа харобасидан топилган.

1-5 5-расм. Милодий III – IV асрларда Чоч воҳасида зарб қилинган мис танга. Танганинг ўнг юзида (аверсда) чап томонга қараган ҳукмдор боши тасвири акс этган. Танганинг чап юзида (аверсда) эса Қанғ давлати (мил. ав. III – мил. III  асрларда)га хос тамға мавжуд бўлиб, унинг атрофида бир қисми сақланган суғдий ёзувда с’с’n n’pс wnwn γwβ —  “Чоч жамоасининг музаффар ҳукмдори” жумлалари ўрин олган. Танганинг ҳажми 1.9 см, оғирлиги 3.0 гр. Қанқа харобасидан топилган.

1-6 6-расм. Милодий III – IV aсрларда Чоч воҳасида зарб қилинган мис танга. Танганинг ўнг юзида (аверсда) чап томонга қараган ҳукмдор боши тасвири акс этган. Ҳукмдор бошининг тепасида ярим ой тасвири ўрин олган. Танганинг чап юзида (аверсда) эса Қанғ давлати (мил. ав. III – мил. III  асрларда)га хос тамға мавжуд бўлиб, унинг атрофида суғдий ёзувда с’с’n n’pс wnwn γwβ —  “Чоч жамоасининг музаффар ҳукмдори” жумлалари ўрин олган. Танганинг ҳажми 2.4 см, оғирлиги 6.7 гр. Қанқа харобасидан топилган.

1-7 7-расм. Милодий IV – V асрларда Чоч воҳасида зарб қилинган мис танга. Танганинг ўнг юзида (аверсда) чап томонга қараган ҳукмдор боши тасвири акс этган. Ҳукмдор бошининг тепасида ярим ой тасвири ўрин олган. Танганинг чап юзида (аверсда) эса Қанғ давлати (мил. ав. III – мил. III  асрларда)га хос тамға мавжуд бўлиб, унинг атрофида бир мунча стилизацияга учраган суғдий ёзувда с’с’n n’pс wnwn γwβ —  “Чоч жамоасининг музаффар ҳукмдори” жумлалари ўрин олган. Танганинг ҳажми 2.1 см, оғирлиги 3.9 гр. Қанқа харобасидан топилган.

1-8 8-расм. Милодий IV — V асрларда Чоч воҳасида зарб қилинган мис танга. Танганинг ўнг юзида (аверсда) чап томонга қараган ҳукмдор боши тасвири акс этган. Ҳукмдор бошининг тепасида ярим ой тасвири ўрин олган. Танганинг чап юзида (аверсда) эса Қанғ давлати(мил. ав. III – мил. III  асрларда)га хос тамға мавжуд бўлиб, унинг атрофида бир мунча стилизацияга учраган суғдий ёзувда с’с’n n’pс wnwn γwβ —  “Чоч жамоасининг музаффар ҳукмдори” жумлалари ўрин олган. Танганинг ҳажми 18.3 см, оғирлиги 1.65 гр. Қанқа харобасидан топилган.

Кейинги мақолада Турк хоқонлиги даврига оид (илк ўрта аср) тангалар ҳақида маълумот берамиз.

Журналист Эргаш Исматуллаев бисотидан

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *