Обираҳмат ғори

ОБИРАҲМАТ FОРИ – Тошкент вилоятидаги тош даври ёдгорликларидан бири. Бўстонлиқ туманидаги Бурчмулла қишлоғида жойлашган. Обираҳмат ғори 1962 йил А.Муҳаммаджонов ва С.К.Насриддинов томонидан топилган. 1962–64 йилларда А.П.Окладников, 1964–70-йилларда М.М.Герасимов раҳбарлигида Р.Ҳ.Сулаймонов тадқиқот ишлари олиб борган. 1976–86 йилларда Ў.И.Исломов раҳбарлигида Т.Омонжўлов ва К.А.Крахмаль қазишмалар ўтказишган. 1998 йил Россия ФАнинг Сибирь бўлими Археология ва этнография институти билан ўзбекистонлик археологлар ўртасида Обираҳмат ғорида биргаликда тадқиқот ишлари олиб бориш учун шартнома тузилиб, экспедицияга Ўзбекистон томонидан Ў.И.Исломов раҳбар этиб тайинланган. [nggallery id=36]

суратлар www.mountains.uz сайтидан олинди

Обираҳмат ғорида 1998 йилдан Россия–Ўзбекистон, 2007 йилдан Ўзбекистон–Россия–Бельгия қўшма комплекс экспедицияси иш олиб бормоқда. 2003 йилдаги ишлар натижасида 16-маданий қатламдан археологик материаллар билан бирга одам суяклари топилди. Таҳлил натижалари ушбу суяклар 70 минг йиллик даврга эгалигини кўрсатди. Бундай илк юқори палеолит даври ёдгорлиги ҳозирча дунёда ягона ҳисобланади. Булар 6 та тиш суяги, 1 та қулоқ суяги ва майдаланиб кетган бош суяк қолдиқларидир. Суяклар 8–9 ёшли болага тегишли бўлиб, тишлар ва бош суяк қолдиқлари homa supins sapins ва қулоқ суяги неандерталь одамники бўлиб чиқди. Суяк қолдиқлари устида асосан Австриянинг Инсбрук тиббиёт марказида, Новосибирскдаги ядро физикаси, Германиянинг Макс Планк номли институтида тадқиқот ишлари ўтказилди. Натижада, homa supins одами, яъни ҳозирги замон одамига ўхшаган одам инқилобий йўл билан пайдо бўлмай, балки эволюцион (тадрижий) йўл билан неандерталь одамидан homa supins одамига аста-секин айланган деган илмий хулосага келинди. Демак, Ўзбекистон ҳозирги одам пайдо бўлган ҳудудга кириши исботланди. Зеро, шу вақтгача фанда homa supins sapins бирдан пайдо бўлган ва милоддан аввалги 20-минг йилликка келиб неандерталь одамлари барҳам топиб, homa supins одами ривожланиб кетган, деган фикр мавжуд эди. Обираҳмат ғоридаги кашфиётлар халқаро экспедициянинг илмий натижасидир.

Ҳозир қўшма экспедиция Кўлбулоқ манзилгоҳида тадқиқот ишлари олиб бормоқда.

«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *