Бош саҳифа » Биласизми? » Тошкентликлар. Абулҳасан Қосим Шоший

Тошкентликлар. Абулҳасан Қосим Шоший

АБУЛҲАСАН ҚОСИМ ШОШИЙ (10-аср) – аллома. Шошда туғилган.  Қаффол Шошийнинг ўғли. Тарихий манбаларда дунёдаги улуғ имомлардан бири сифатида эътироф этилган. Унинг 10 жилдли «Ат-Тақриб фил-фуруъ» («Фуруъга яқинлашиш») асари фиқҳ илмида алоҳида ўрин эгаллайди. Тарихчи Ибн Халликоннинг ёзишича, «Бу асар шофиъий мазҳабидаги мўътабар китоб­лардан бўлиб, кимнинг ҳузурида шу китоб бўлса, бошқасининг хожати йўқдир». Исломшуносликда турли фиқҳий манбаларни ўрганиш ва тадқиқ этишда Абулҳасан Қосим Шошийнинг «Ат-Тақриб» асари муҳим аҳамият касб этади.

«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Ўхшаш мақола

Қовунчи маданияти

Post Views: 41 ҚОВУНЧИ МАДАНИЯТИ – милоддан аввалги 2-аср – милодий 6-асрга оид археологик маданият. …

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *