Тарихий Тошкент (XIX-XX асрларга оид фотосуратлар). 6-қисм

«ХИВА» КИНОТЕАТРИ

1910 йилда Г.Сваричевский лойиҳаси бўйича Буюк турон ва Сайилгоҳ кўчалари чорраҳасида Тошкентдаги кинотеатрларнинг биринчилари қаторида қурилган. Иккинчи жаҳон урушидан сўнг «ёш гвардия» деб аталган ва 1966 йилдаги ер қимирлаши натижасида бузилиб кетган.

1909 йил. И.А.Бек-Назаров нашриёти почта ойнахати.

Безимени-41

«КОЛИЗЕЙ» ТЕАТРИ

1913 йилда А.Гарней ва Г.Поповлар лойиҳаси бўйича ёғочдан ясалган цирк ўрнида қурилган. Тошкентдаги 1100 ўринга мўлжалланган энг катта томоша залига эга бўлган, кейинчалик Я.Свердлов номли театр деб аталган. Ҳозирда Бухоро кўчасида мустаҳкам қилиб қайтадан қурилган ушбу бинода Ўзбекистон Республикаси Биржа маркази жойлашган.

1913 йил. Э.Хлубни фотосурати

Безимени-42

ОРИФХЎЖА ДЎКОН ТИМИ

1897-1898 йилларда Тошкентлик тадбиркор Орифхўжа Азизхўжинов томонидан Олмония уйғониш даври услубида, Амир Темур ҳиёбони олдидаги замонавий Сайилгоҳ кўчасига қаратилган ҳолатда янги шаҳарнинг йирик дўкони қурилган. 1966 йилга қадар бу ерда Марказий универмаг жойлашган. Ҳозирда бино мавжуд эмас.

XX аср боши. Номаълум муаллиф нашриёти почта ойнахати

Безимени-43

ЯКШАНБА БОЗОРИ

Янги шаҳарнинг асосий бозори, ҳозирги Алишер Навои номли опера ва балет Давлат катта театри ва замонавий театр майдони эгаллаб турган ҳудудда жойлашган. Бозорнинг савдо хоналари бир қаватли бўлган. 1940 йилда Театр қурилиши бошлангандан сўнг бозор ёпилган.

1909 йил. «Контрагент печати» нашриёти почта ойнахати

Безимени-44

ШАҲАР БОҒИ

1882 йилда шаҳар боғи бунёд бўлган. Тошкентликларнинг севимли дам олиш маскани ҳисобланган. Унинг ҳудудида кетма-кет шаҳарнинг биринчи театр биноси, бир нечта кинотеатрлар жойлаштирилган. Туркистон кўргазмаларини мунтазам равишда ўтказишда фойдаланилган. Кириш қисми 1890 йилда А.Л.Бенуа лойиҳаси бўйича қурилган.

1907 йил. Я.Окунев фотосурати

Безимени-45

ТЕМИР ЙЎЛ ВОКЗАЛИ

Вокзалнинг дастлабки биноси 1899 йилда Г.Сваричевский лойиҳаси бўйича қурилган. Тошкентнинг асосий транспорт дарвозаси, бир неча марта қайта қурилишларга ва қайта тикланишларга қарамасдан, ўзининг жойида сақланиб қолди
(Ҳозирда — Тошкент шаҳар шимолий вокзали).

XX аср бошлари. Номаълум муаллиф фотосурати.

Безимени-46

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий комиссияси ҳамкорлигида тайёрланган фотоальбомнинг электрон талқини.

Журналист Эргаш Исматуллаев томонидан тақдим этилди

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *