Бош саҳифа » Тег архивлари: Кўкча

Тег архивлари: Кўкча

Чорҳокимлик

ЧОРҲОКИМЛИК – Тошкент 4 мустақил қисм (даҳа)га ажралган давр (18-аср 2-ярми). Муҳаммад Солиҳхўжанинг ёзишича, Тошкентда тўрт эътиборли хонадон вакиллари: Шайхонтоҳур даҳасида Авлайқулихон авлодидан Бобохонтўра, Бешёғочда аштархонийлардан Ражаббек, Кўкчада Чиғатойхон авлодидан Муҳаммад Иброҳимбек, Себзорда Жўчихон наслига мансуб бир киши ҳоким бўлиб, улар ўртасида олий ҳокимият учун тинимсиз уруш-талашлар бўлиб ўтган

Батафсил »

Шоҳнишинтепа

ШОҲНИШИНТЕПА – Кўкча даҳасидаги қадимги маҳалла. Чақар, Тўқлижаллоб, Чиғатой маҳаллалари билан чегарадош. Чиғатой дарвозаси ёнида жойлашган. 300 га яқин хонадон бўлган. Аҳолиси, асосан, ўзбеклар бўлиб, майда ҳунармандчилик, савдо-сотиқ, боғдорчилик ва деҳқончилик (Захариқ, Оқтепа, Белтепа, Дамариқ мавзеларида) билан шуғулланган

Батафсил »

Сархумдон

САРХУМДОН – Кўкча даҳасидаги қадимги маҳалла. Айрилиш, Каттаҳовуз, Лангар, Подахона маҳаллалари билан чегарадош бўлган. Қарийб 300 хонадон яшаган. Аҳолиси, асосан, ўзбеклар бўлиб, кўнчилик, косибчилик, совунгарлик, деҳқончилик ва боғдорчилик (Нишабқулоқ, Бешқайрағоч, Хотинкўприк мавзеларида) билан шуғулланган

Батафсил »

Машҳура Ҳасанова. Кўкча даҳаси

XVIII аср ўрталарида Тошкент тўртта — Бешёғоч, Кўкча, Себзор ва Шайхонтоҳур даҳаларига бўлинган. 1784 йили Шайхонтоҳур даҳаси ҳокими Юнусхўжа томонидан барча даҳалар бирлаштирилиб, ягона сиёсий ҳокимият барпо этилган. Кўкча даҳаси шаҳарнинг ғарбий қисмида, асосан, ҳозирги Шайхонтоҳур тумани ҳудудида жойлашган

Батафсил »

Юнусхўжа

XVIII асрнинг иккинчи ярмида Тошкент тўрт қисмга — Шайхонтоҳур, Бешёғоч, Кўкча ва Себзор даҳаларига бўлинган. «Чорҳокимлик» номи билан маълум бўлган бу даврда даҳалар ўртасидаги ўзаро низолар шаҳар хўжалигининг, унинг ташқи ва ички савдосини издан чиқарган

Батафсил »

Тошкент аҳолиси

Ҳозирги Тошкент ҳудуди ва Тошкент воҳасида яшаган энг қадимий аҳоли ҳақида маълумот жуда кам. Бу ерда яшаган ибтидоий одамларнинг қадимий манзилгоҳлари юқори палеолит даври (40–12-минг йиллик)га тўғри келади. Жез даври (мил.ав. 2-минг йиллик)да бу ҳудудда чорвадор қабилалар, мил.ав. 1-минг йиллик ўрталарида қисман деҳқончилик билан шуғулланган қабилалар яшаган

Батафсил »