«Сарикўл» маҳалласи

«САРИКЎЛ» МАҲАЛЛАСИ (Фидойилар кўчаси, 26) – Миробод туманидаги маҳалла. Фитрат, «Қорасув», «Олтинкўл» маҳаллалари билан чегарадош. 1930-йилларда маҳалла ўрнида Чирчиқ дарёси оқиб ўтган, кейинчалик дарё ўрнида кўл пайдо бўлган, унинг суви лойқа сариқ рангда бўлганлиги учун «Сариқкўл» деб аташган. Вақт ўтиши билан кўл қуриб, ўрнига дарахтлар экилган, атрофида маҳалла вужудга келган, унга ҳозирги номи берилган. Аҳолиси 5 мингдан ортиқ, асосан, ўзбеклар, шунингдек, 15 дан ортиқ миллат вакиллари яшайди.

Маҳалла ҳудудида 5 та кўча, «Ал-Бадр» жоме масжиди, «Ёпиқота» (Ёпуғлиқота) қабристони, темир йўлга қарашли 2-болалар шифохонаси ва поликлиникаси мавжуд.

«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *