Кутубхоналар. Республика марказий кўзи ожизлар кутубхонаси

Кутубхона 1951 йилда шаҳар кўзи ожизлар кутубхонаси сифатида ташкил этилган.

1966 йилда кутубхона Республика марказий кўзи ожизлар кутубхонасига айлантирилган. Кутубхона шу даврдан бошлаб кўриш қобилияти чекланган фуқароларга кутубхона хизматини кўрсатиш бўйича методик ва мувофиқлаштириш маркази ҳисобланади.

Кутубхона кўзи ожиз китобхонларнинг оила аъзоларига, кўзи ожизлар жамияти тизимидаги ташкилот, муассаса ва корхоналарда хизмат қилувчиларга, кўз касалликлари бўйича фаолият кўрсатувчи шифокорлар, кўзи ожиз болалар, мактаб ўқувчилари ва ўқитувчиларига хизмат кўрсатади.

Кутубхона фонди Луи Брайль алифбосидаги нашрлар, магнит тасмаларига ёзилган «гапирувчи» ўрам ва кассеталар, грампластинкалар, бўртма ҳарфдаги китоблар ва вақтли нашрлардан иборат.

2001 йилдан Республика радио уйининг«Радио-РЕКОРДС» студияси томонидан кўзи ожиз китобхонлар учун «гапирувчи» китоблар чиқариш йўлга қўйилган.

Кутубхонанинг умумий фонди 148 минг нусхадан ортиқ бўлиб, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тизимидаги 66 та кўзи ожизлар кутубхоналарига методик раҳбарлик қилади.

ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЙИРИК КУТУБХОНАЛАРИ

Методик маълумотнома
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси нашриёти
Тошкент – 2004

Вам может также понравиться...

1 комментарий

  1. Музаффар:

    Ассалом алайкум кутубхона рахбарияти ва ходимлари сизларнинг олиб бораётган ишларингизни бир талаба эмас инсон сифатида қадирлайман, ўз ишимни даставвал 2007 2008 йилларда оддий кутубхнада бошлаганман ва у ишнинг оссон қийинини яхши биламан. Сизларга мурожат қилишимдан сабаб кўриш имконяти чекланган талабалар учун ёки кенг доирадаги инглиз тилини ўрганувчилар учун инглиз тили граматикаси ёки луғатларини яратсак ахолининг эхтиёжи қандай бўлади деб ўйлайсизлар шу хақда фикр мулохазаларингиз керак. Хозирги кунда менда бир қанча маълумотлар бор лекин янада қилинаётган ишнинг кўламини мустахкамлаш учун кенг жамоатчиликнинг хулоса ва маслахатлари зарил. Рахмат жавоб учун олдиндан

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *