Кутубхоналар. Қорақалпоғистон Республикаси кутубхонаси

Қорақалпоғистон Республикаси Республика кутубхонаси 1936 йили Тўрткул (Петро Александровск)да шаҳар кутубхонаси негизида ташкил этилган. Дастлаб кутубхона фонди 30480 нусхани ташкил этган. Шу йили кутубхона Нукус шаҳрига кўчирилган ва Республика кутубхонасига айлантирилган. 1936-41 йилларда Данияр Алламбергенов кутубхонага раҳбарлик қилган.

Кутубхонада 1941 йилдан буён 586 номдаги газета ва журналлар, шунингдек, XIX асрга оид 200 га яқин нодир адабиётлар мавжуд.

Кутубхона Китоб сақлаш, Тўкислаш ва қайта ишлаш, Китобхонларга хизмат кўрсатиш, Илмий-методик, Библиографик маълумот бериш, Ҳуқуқий ахборот бўлимлари ҳамда Ўлкашунослик, Чет эл адабиётлари, Китоб алмашиш, Депозитар сақлаш шўъбаларидан иборат.

2003 йил апрел ойида ЎОЖИКЖ ҳомийлигида «Компьютер ўқитиш маркази» ташкил этилган. ИРБИС дастури бўйича 2000 дан ортиқ адабиётларнинг электрон каталоги тузилган.

Бугунги кунда кутубхона фондида257 минг нусхадан ортиқ адабиётлар сақланмоқда.

Кутубхона Қорақалпоғистон Республикасидаги 443 та оммавий кутубхоналарга методик раҳбарлик қилади.

ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЙИРИК КУТУБХОНАЛАРИ

Методик маълумотнома
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси нашриёти
Тошкент – 2004

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *