Бош саҳифа » Тарих » Жованни Орландо – Қўқон хони хизматида бўлган италиялик

Жованни Орландо – Қўқон хони хизматида бўлган италиялик

1837 йили Қўқон хони Муҳаммад Алихон (1822-1842 йилларда ҳукмронлик қилган) томонидан усмонли турк султонига Саид Муҳаммад Зоҳидхўжа бошчилигида навбатдаги элчи жўнатилган. Элчиларга ҳукмдорнинг совға-саломини етказишдан ташқари султондан ҳарбий мутахасислар, тоғ-кон ишлари инженерларини Қўқон хонлигига юборилишида амалий ёрдам сўраш вазифаси қўйилган. Усмонли турк давлати амалдорлари эса бу масалада ёрдам бера олмаслигини маълум қилган.

Лекин элчиларнинг бу соҳада айрим муваффақиятларга эришганлиги тўғрисида манбаларда маълумот бор.

Мисол учун, Д. Васильевнинг «Подшоҳдан туғ ва қилич» (“Знамья и мечь от падишаха”. М. 2014) асарининг 187-бетида қуйидагиларни ўқиш мумкин:

“По-видимому, посланнику Кокандского хана все же удалось завербовать в Стамбуле по службу в ханство специалиста по металлургии. Руководитель российской миссии в Бухару в 1841-1842 гг., горный инженер К. Ф. Бутенев сообщал, что кокандское посольство возвратилось из Константинополя в 1841 г., и в его составе был итальянец, «искусный в литье пушек». По прибытии посольства на территорию Бухарского ханства, итальянец тяжело заболел, и был вылечен доктором английского агента Конолли. О дальнейшей судьбе этого итальянца не известно, однако, учитывая военные действия, которые в тот момент бухарский эмир вел против Кокандского ханства, к месту назначения тот, скорее всего, не попал” – яъни Қўқон хони элчиси Истанбулда металлургия соҳаси мутахассисини топишга муяссар бўлган ва Бухородаги рус миссияси раҳбари К. Ф. Бутеневнинг хабар беришича, Қўқон хонлиги элчилиги 1841 йилда Константинополь (Истанбул)дан қайтган ва унинг таркибида замбарак қуйиш соҳасида мутахассис италиялик ҳам бўлган. Элчилик Бухоро амирлиги ҳудудига кириб келганда чет эллик мутахассис оғир касалга йўлиқади, уни инглиз агенти Коноллининг шифокори даволаган. Италияликнинг кейинги тақдири номаълум, ўша вақтдаги Бухоро ва Қўқон хонлии ўртасидаги душманчилик кайфиятини ҳисобга олинса, чет элликнинг Қўқонга етиб бориши амри маҳол бўлган, деб хулоса қилинган.

1840 йили 12 июн куни Хива шаҳрига келган инглиз офицери Ричард Шекспир ўзининг саёҳатномасида (қаранг: Blackwood’s Edinburgh magazine. June 1842, “A personal narrative of a journey from Heraut to Ourenburg, on the Caspian, in 1840, by captain sir Rishmond Shakespear”) Қўқон хонлиги элчиси билан бирга Қўқон шаҳрига кетаётган италиялик шахс ҳақида қимматли маълумотларни беради (Р. Шекспирга кўра, Муҳаммад Зоҳидҳўжа билан италиялик Теҳронда кўришган ва Муҳаммад Зоҳидҳўжа уни ўз юртига боришга кўндирган).

Т. К. Бейсембиевнинг “Кокандская историография” асарининг 516-бетида 1840-1841 йиллари Қўқон шаҳрида замбараклар қуйилганлиги, номаълум европалик сайёҳ Қўқон шаҳрида ислом динини қабул қилганлиги ёзилган (мазкур китобда манба сифатида “Таворихи Манзума” асарининг 79-, 80-, 81-бетлари кўрсатилган).

Доктор Вольфнинг «Mission to Boukhara 1843-1845» асари 1-томининг 292-бетида Жованни исмли италиялик соатсоз Қўқонда Бухоро амири томонидан асирга олинганлиги, кейинчалик Бухорога олиб кетилганлиги ёзилган.

Доктор Вольфнинг «Mission to Boukhara 1843-1845» асари 1-томининг 352-бетида италияликнинг исми Жованни Орландо эканлиги, Абдусамат тўпчибошининг айтишича, Амир Насруллонинг Қўқонга юришида италиялик асирга олинганлиги, Амир Насрулло Жованни Орландони ўлдирмоқчи бўлганда, Абдусамат тўпчибоши италияликни ўлимдан олиб қолганлиги, Жованни Орландо ҳамда унинг хотини кейинчалик Бухорога олиб келинганлиги ва ҳозирда Жованни Орландо соатсозлик билан кун кечираётганлиги ёзилган.

Италиялик ўлими ҳақидаги маълумотни М. Терентьевнинг “Россия и Англия в Средней Азии” (М. 1875 й) китобининг 214-бетида италиялик Жованни Орландо Бухорода ўлдирилганлиги ҳақида изоҳ бор (қачон ва қаерда ўлдирилганлиги ёзилмаган). М. Терентьевнинг мазкур маълумотига асосланиб, В. П. Яншин ўзининг “Английские “путешественники” – разведчики в Центральной Азии” номли мақоласида (Вестник КРСУ. 2004. Том 4. № 1) Жованни Орландо ўлдирилганлигини билдиради.

Миркомил Мирмақсудов

Дарвоқе, айрим манбаларда Бухородаги Арк дарвозаси тепасига ўрнатилган соатни Қўқон хонлиги билан бўлган урушда ўлжа сифатида қўлга киритилган дейилади. Лекин ушбу соат асир олинган Жованни Орландо Бухоро амирлигига келтирилгандан кейин ясалган деган, талқин ҳам бор. Нима бўлганда ҳам Арк дарвозасидаги соат италиялик уста томонидан ясалгани ҳақиқатга яқинроқ.

Ўхшаш мақола

Этногенез узбекского народа в период Тюркского каганата

Post Views: 1 892 Народ, давший название нашему государству и издавна проживающий на данной территории – …

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *