Бош саҳифа » Тошкент тарихи » Чимбойлиқ хазинаси

Чимбойлиқ хазинаси

ЧИМБОЙЛИҚ ХАЗИНАСИ – жез даври буюмлари хазинаси (милоддан аввалги 2-минг йилликнинг 2-чораги). 1898 йил тадбиркор ва фотограф Н.С.Николаи томонидан Тошкентдан 50 км шарқда, Чирчиқ дар­ёсининг ўнг қирғоғида, Чимбойлиқ қишлоғи яқинидаги Авлиё Оқтош мавзеида топилган. Жез болта, бигиз, пичоқ (сақланган узунлиги 12 см) ва оғирлиги 580 г келадиган жез ёмбидан иборат. Чирчиққа қуйиладиган сой ювиб кетган қабрдаги дафн ашёлари бўлганлиги тахмин қилинади. Топилма катакомба ёхуд андроново маданиятлари билан боғлиқ бўлиши мумкин.

«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Ўхшаш мақола

Тошкент қозилари

Post Views: 1 009 Ўрта Осиёда ҳуқуқий масалалар кўп асрлар давомида ислом шариати аҳкомларига кўра қозилар …

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *