Тошкент полицияси

ПОЛИЦИЯ – шаҳар ва қишлоқ жойларда тартибни назорат қилиб туриш учун 18-асрда чор Россиясида тузилган ички қўшин тури. Тошкентда 1887 йилгача Полициячи вазифасини гарнизон солдатлари бажарган. 1887 йилдан шаҳар Полицияси шаҳар бошлиғига бўйсунган. Полицияни полицмейстер бошқарган; унга миршаблар, адрес столи, Полиция архиви, врачлик-полиция комитети ҳам бўйсунган. Тошкент 2 та Полиция бошқармасига бўлинган: бири Тошкентнинг Янги шаҳар қисмида, иккинчиси Эски шаҳар қисмида жойлашган. 1907 йил Полиция штати 307 кишидан иборат бўлган. 1911 йил охирида жиноий ишларга қарши курашиш учун қидирув бўлими («Охранка») очилган. 1917 йил Февраль инқилобидан шаҳар милицияси ташкил этилган, Октябрь тўнтаришидан сўнг (1917) Полиция аппарати бутунлай тугатилган.

«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *