Девонаи Бурх мозори

ДЕВОНАИ БУРХ МОЗОРИ, Бўрқи Саримаст валий (Шайхонтоҳур даҳаси, Fиштмасжид маҳалла гузари) – Тошкентдаги зиёратгоҳ қадамжолардан бири (19-аср). Сулаймон пайғамбар (а.с.) замондоши бўлган Осаф Бурхиё номи билан боғлиқ. Муҳаммад Солиҳхўжа Тошкандийнинг ёзишича, қадамжо биносидаги баланд гумбаз ўратепалик юз жамоасидан бўлган Қурбонбой томонидан бино қилинган. Девонаи Бурх мозори Кўҳна Урганч ва Бухорода ҳам учрайди. Шайхонтоҳур даҳасида Девонабурх (Девонайи бурх) маҳалласи бўлган. Мозор дарвиш ва девоналарнинг гавжум манзилларидан ҳисобланган.

«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *