Оқота

ОҚОТА – шаҳар харобаси (милодий 5–6 – 11-асрлар; қисман 15-аср). Тошкентнинг шимоли — шарқий чеккасида жойлашган. 20-асрнинг 20-йилларида қайд этилган бўлса-да, биринчи археологик тадқиқот ишлари 1940 йил ўтказилган (М.Э.Воронец). Оқотанинг умумий майдони 600х300 м, аркининг баландлиги 5–6 м. 1960 йил Оқотадан темурийлар даврига оид хазина топилиб, 1040 та мис танга Ўзбекистон халқлари тарихи музейига топширилган. Оқотанинг негизини илк ўрта асрларда қурилган арк ташкил қилади. У 10–11-асрларга келиб қабристонга айланган. Оқотадаги ҳаёт 15-асрда бир оз жонланган.

«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Ўхшаш мақола

Тошкент қозилари

Post Views: 880 Ўрта Осиёда ҳуқуқий масалалар кўп асрлар давомида ислом шариати аҳкомларига кўра қозилар …

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *