Хожа Довуд (14 аср)

ХОЖА ДОВУД (14-аср) – Шайх Хованди Тоҳурнинг ўғли. Қабри Шайхонтоҳур даҳасининг Оқмасжид маҳалласи ғарбида, маҳалла масжидининг орқасида жойлашган. «Тарихи жадидайи Тошканд» асарида келтирилишича, ўша масжид ҳам Хожа Довуднинг масжиди ҳисобланган. Ўтмишда шаҳарликлар Хожа Довуд қабри масжидида уч кун шаръий шартлар билан эътикофда бўлиб, нафл рўзасини тутишган. Хожа Довуднинг қизидан нақшбандия тариқати пешвоси Хожа Аҳрор дунёга келган.

«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *