Маннон Ромиз (Рамзий)
РОМИЗ, Маннон Ромиз, Рамзий (тахаллуси; асл исм-шарифи Абдуллаев Маннон, 1895–1938) – журналист, ёзувчи, жамоат арбоби. Тошкентда туғилган. Матбуот, нашриёт ва маориф соҳаларида масъул лавозимларда ишлаган. Адабий-журналистик фаолияти 1920 йилдан бошланган. Адабий-танқидий ва публицистик мақолалар ёзган. Публицист сифатида ўз даврининг муҳим сиёсий-ижтимоий, иқтисодий ва маданий-маърифий масалалари, муаммолари юзасидан фикрлар билдирган, уларнинг ҳал этилишига муайян ҳисса қўшган. Ромиз 1924–25 йилларда Помирда ишлаган. Ўша ердаги фаолияти асосида «Помир-Бадахшонга саёҳат» туркум саёҳатномасини яратган (1925). 1930 йил 5 сентябрда «Наркомпрос иши» бўйича қамоққа олинган ва «халқ душмани» сифатида отиб ташланган. Шахсга сиғиниш оқибатлари фош этилгандан сўнг оқланган.
«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил






Изоҳлар