Сархумдон

САРХУМДОН – Кўкча даҳасидаги қадимги маҳалла. Айрилиш, Каттаҳовуз, Лангар, Подахона маҳаллалари билан чегарадош бўлган. Қарийб 300 хонадон яшаган. Аҳолиси, асосан, ўзбеклар бўлиб, кўнчилик, косибчилик, совунгарлик, деҳқончилик ва боғдорчилик (Нишабқулоқ, Бешқайрағоч, Хотинкўприк мавзеларида) билан шуғулланган. Маҳаллада ғишт хумдони (номи шундан), мактаб, 3 масжид, чойхона, баққоллик дўконлари бўлган (20-аср боши).

«Сархумдон» маҳалласи (Гулобод даҳаси, 86/1) – Шайхонтоҳур туманидаги ҳозирги маҳалла. «Гулобод», «Каттаҳовуз» маҳаллалари билан чегарадош. Шўролар даврида 1975 йилгача маҳалладаги «Қизил товуш» кўчаси номи билан аталган. 1975 йил якка тартибдаги эски уйлар бузилиб, янги кўп қаватли бинолар қурилгач, Гулобод даҳаси юзага келган. 1991 йил 28 апрелда маҳалла «Сархумдон» тарихий номи билан қайта ташкил қилинган. Аҳолиси 7100 киши, асосан, ўзбеклар, шунингдек, бошқа миллат вакиллари ҳам яшайди. Маҳалла ҳудудида 36 та қўп қаватли уйлар, болалар боғчаси, махсус интернат-мактаб жойлашган.

«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *