Занжирлик
ЗАНЖИРЛИК – Шайхонтоҳур даҳасидаги қадимги маҳалла. Қудуқбоши, Мерганча, Падаркуш маҳаллалари билан чегарадош. Қуйи ва Юқори Занжирликка бўлинган. Қарийб 100 хонадон яшаган. Аҳолиси, асосан, ўзбеклар бўлиб, савдо-сотиқ, шаҳар ташқарисидаги ерларида (Авайхон, Товкаттепа, Аския, Лабзак) деҳқончилик билан шуғулланган. Шайхонтоҳур ариғидан сув ичилган. Занжирликда 5 масжид (энг каттаси Саидазимбой масжиди), Эшонқулидодхо мадрасаси (унда 1884 йил 19 декабрда биринчи рус-тузем мактаби очилган), баққоллик дўконлари, дурадгорлик устахонаси, жувозхона, чойхона бўлган (20-аср боши). Ҳозирги ҳудудида Тошкент телестудияси, Ўзбекистон ФА Адабиёт музейи жойлашган.
«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил






Изоҳлар