Маърифатпарварлар. Садриддинхон муфтий

САДРИДДИНХОН МУФТИЙ, Садриддинхон Шарифхўжаев (1878–1946, Қандаҳор) – маърифатпарвар, йирик уламо. Тошкентда туғилган. Шарифхўжа қозининг ўғли. Дастлаб Тошкентдаги рус-тузем мактабида ўқиган. Ёшлигида мукаммал диний тарбия олган. Бухорода Мир Араб мадрасасини тугатган. Муфтий унвони билан қозихонада ишлаган ва мударрислик қилган.

Садриддинхон муфтий 1917 йил Туркистондаги ижтимоий-сиёсий жараёнларда, жумладан, «Шўрои Исломия» жамияти ишида фаол қатнашган. Тошкентда «Турк Адами Марказият (Федералистлар) фирқаси» (1917 йил июль)нинг ташкил топишида, ушбу фирқа дастури ва низомини тайёрлашда иштирок этган. Туркистон миллат мажлиси раиси (1917 йил ноябр). 1917 йил 10 авгувстда Тошкентда «Фуқаҳо» жамиятини тузиб, унга раислик қилган. Минтақада совет тузуми ўрнатилгач, у яширин ишлашга ўтган. Мунавварқори билан биргаликда «Иттиҳод ва тараққий» (1917–19) ва «Миллий иттиҳод» (1919–25) ташкилотларига асос солган. «Туркистон миллий бирлиги» ташкилотининг Тошкент қўмитаси раиси (1921 йилдан). Айни пайтда 1921 йил март ойигача Туркистон АССР совет суд идораларида ҳам ишлаган. Чекистлар таъқибидан қочиб хориж (Афғонистон)га кетган.

«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *