Бош саҳифа » Тарих » Маърифатпарварлар. Сатторхон Абдуғаффоров

Маърифатпарварлар. Сатторхон Абдуғаффоров

САТТОРХОН Абдуғаффоров (1843–1901) – маърифатпарвар, тарихчи. Йирик уламо (мударрис) оиласида туғилган. Тошкентдаги Шукурхон мадрасасини тугатган (1862). Араб, форс тилларини яхши билган, рус тилини ўрганган. 1864 йилгача Чимкент шаҳар муфтийси, 1873–76 йилларда Чимкент­даги биринчи рус-тузем мактаби ўқитувчиси. 1876–81 йиллар Қўқон шаҳар қозиси. Сатторхон қозилик лавозимидан тарғиб этиш йўлида фойдаланган, натижада руҳонийлар томонидан қаттиқ тазйиққа дуч келган. 1883 йил «Туркистон вилояти газети»га ишга кирган, 1884–89 йилларда Тошкент ўқитувчилар семинариясида ўзбек ва форс тилларидан дарс берган. Сатторхон маърифатпарварлик ғояларини дунёвий билимларни тарғиб этган, чоризмнинг маориф соҳасидаги айрим тадбирларини танқид қилган. Фурқат, Муқимий, Завқий билан ҳамкор бўлган. Сатторхоннинг ижтимоий қарашлари унинг Тошкентлик «Мусулмон эшонлари», «Россия истилосига қадар Қўқон хонлигининг ички аҳволи ҳақида қисқача очерк» номли рисолаларида, кўпгина мақола ва нутқларида ўз ифодасини топган.

«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Ўхшаш мақола

Туркестан в 1917-1922 годах: борьба за власть на окраине России. Адиб Халид

Post Views: 46 Падение российского самодержавия предопределило кардинальные преобразования социально-политической и экономической жизни Туркестанского края, …

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *