Бош саҳифа » Тошкентликлар » Тошкент полвонлари. Аҳмад полвон

Тошкент полвонлари. Аҳмад полвон

АҲМАД ПОЛВОН (Толиббоев) (1867–1932) – машҳур ўзбек полвони. Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур даҳасида туғилган. Болалигидан бақувват бўлиб вояга етган Аҳмад полвон халқ сайилларида ўтказиладиган кураш мусобақаларида чиниққан. Аҳмад полвон 1895 йилда Тошкентга келган машҳур немис полвони Риппель (вазни 133 кг) билан эски цирк биносида беллашиб, курагини ерга теккизган. Фарғона водийси ва Тошкент воҳасидаги беллашувларда ғолиб келган Хўжа полвон ҳам унга бас келолмаган (1904). Аҳмад полвон табиатан камтар бўлган, беллашувларда миллий кураш қоидаларига қатъий риоя қилган. «Захариқ» қабристонига дафн этилган.

«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Ўхшаш мақола

Муҳаммад Ёқуббек – Хитойдаги Еттишаҳар давлатининг Пскентлик ҳукмдори (2-мақола)

Post Views: 733 Давоми. 1-қисмни ўқиш Шарқий Туркистондан ташвишли хабар… Хон Султон Сайидхон Тошкент ўрдасига …

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *