Бош саҳифа » Масжидлар » Тошкент масжидлари. «Абу Ҳанифа» жоме масжиди

Тошкент масжидлари. «Абу Ҳанифа» жоме масжиди

abu-hanifa-jome-masjidi-tashqi-korinishi
«Абу Ҳанифа» жоме масжиди ташқи кўриниши
abu-hanifa-jome-masjidi-pastki-honaqohi
«Абу Ҳанифа» жоме масжиди пастки хонақоҳи
abu-hanifa-jome-masjidi-honaqohi-2
«Абу Ҳанифа» жоме масжиди хонақоҳи
abu-hanifa-jome-masjidi-honaqohi
«Абу Ҳанифа» жоме масжиди хонақоҳи
abu-hanifa-masjidi-hovlisi-2
«Абу Ҳанифа» жоме масжиди ҳовлиси
hutba
Хутба
masjid-imom-hatibi-alihonov-muhammadamin-tursunovich
«Абу Ҳанифа» жоме масжиди имом-хатиби — Алихонов Муҳаммадамин Турсунович
abu-hanifa-masjidi-hovlisi
«Абу Ҳанифа» жоме масжиди ҳовлиси

Масжид 1990-1996 йиллар давомида қурилган. 1996 йилдан ўз фаолиятини бошлаган. 2013 йилда масжид қайта таъмирланган.

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг тавсиясига биноан масжидга ислом оламидаги буюк олим, мазҳаббошимиз “Абу Ҳанифа” номи берилган. Имом Абу Ҳанифанинг исми Нўъмон ибн Собитдир. Ҳижрий 80-йилда (699 м.й) Куфада туғилдилар. Ҳижрий 150-йилда (767 м.й)Бағдодда вафот этдилар. Ислом оламида кенг тарқалган Ҳанафий мазҳабининг асосчисидирлар. Имом Аъзам шундай дердилар: «Биз бу масалада фақат зарурат бўлгандагина қиёсга ўтамиз. Бу шундай: Китоб ва Суннатда, саҳобаларнинг ҳукмларида далил тополмасак, саҳобалар иттифоқ бўлган масалага амал қиламиз. Агар саҳобалар ихтилоф қилишган бўлса, иллати муштарак бўлган икки ҳукмни бир-бирига қиёслаймиз. Саҳобалардан бошқалар эса бизлар кабидир». «Сен динда кўп қиёс қилмоқдасан. Илк қиёс этган иблисдир», деган кишиларга Имоми Аъзам жума куни Куфа масжидида мазҳабининг моҳиятини тушунтириб бундай дедилар: «Мен Аллоҳнинг китоби билан, сўнг Расулуллоҳнинг (с.а.в.) суннатлари билан, ундан кейин эса саҳобаларнинг қарашлари билан амал қиламан, агар улар ихтилоф қилишган бўлсагина қиёсга ўтаман». Шунда жамоат Имомнинг қўлини ўпиб: «Сиз олимлар сарварисиз, сиз ҳақингиздаги олдинги ёмон гумон гап-сўзларимиз учун бизни афв этинг», дедилар. Имоми Аъзам: «Аллоҳ таоло бизни ва сизни кечирсин!» дейишди.

Кўпчилик инсонлар, ҳатто баъзи аҳли илмлар ҳам Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳни фиқҳ соҳасида, ҳанафий мазҳаби асосчиси сифатида жуда яхши биладилар. Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳаёт ва ижодларини эътибор билан ўрганиб чиқсак, у зот нафақат фиқҳ борасида имом бўлган, балки ҳадис борасида ҳам буюк муҳаддислар мақтовига сазовор бўлиб, уларга устозлик мақомида бўлганларини яққол кўришимиз мумкин. Аммо, баъзи мутаассиб кишилар Имом Абу Ҳанифанинг ҳадис борасида қўли калта, унга кўплаб ҳадислар етиб келмаган, деган таъна тошларини отишади. Уларнинг Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳга нисбатан айтган бу гаплари уйдурмадан бошқа нарса эмас. Бу гапни ўта илмсиз (жоҳил), мутаассибларгина айтиши мумкин. Имом Заҳабий ўзларининг “Мезон” китобларида Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳни ҳофизлардан ҳисоблаб, сиқа (ишончли ровий) кишилар сирасига қўшганлар. Ҳадис илмида мўминлар пешвоси бўлган Имом Шуъба шундай дейдилар: “Қасамки, Абу Ҳанифа чуқур мулоҳазали, ўткир зеҳн соҳиби бўлган”.

Имом-хатиб- Алихонов Муҳаммадамин Турсунович
Имом ноиби- Мирҳидоятов Мирмуҳсин Мираъзамович

Манзил: Учтепа тумани, Зарафшон кўчаси,15-уй. Тел.:+998 71 274 66 61

Манба

Ўхшаш мақола

Хотинмасжид, Ўрозалибой жоме масжиди

Post Views: 356 ХОТИНМАСЖИД, Ўрозалибой жоме масжиди – ўтмишда Себзор даҳасининг Хотинмасжид маҳалласидаги масжид (1754). …

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *