Бош саҳифа » Таълим муассасалари » Тошкент ислом институтининг ташкил этилиши

Тошкент ислом институтининг ташкил этилиши

Мамлакатимиздаги диний билим юртлари – мадрасалар қадим тарихга эга бўлиб, уларнинг довруғи бутун мусулмон оламига тарқалган. Масалан, «Ислом динининг қуббаси» ҳисобланган Бухоро шаҳрида XX асрнинг бошларида 130 та мадраса фаолият кўрсатган. Лекин шўро ҳукуматининг даҳрийлик сиёсати, динга қарши кураш, барча масжид ва мадрасалар ёпиб юборилиши натижасида 1928 йилга келиб Ўзбекистонда диний таълим тизими батамом тўхтатилди.

Иккинчи жаҳон уруши даврида шўро тузумининг диний сиёсатида кескин ўзгариш кузатилди. 1943 йилнинг октябрида Тошкент шаҳрида Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонларининг диний бошқармаси ташкил этилди. Мазкур Диний бошқарма фаолияти Ўрта Осиёдаги бешта шўро республикаси – Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Ўзбекистонни қамраб олган бўлиб, диний таълим билан боғлиқ асосий жараёнлар айнан Ўзбекистонда кечди.

Ислом институти

Бухородаги «Мир Араб» (1945 йилдан бошлаб бугунги кунгача) ва Тошкентдаги «Бароқхон» (1945-1961 йиллар) мадрасалари, Тошкент олий маъҳади  (1971 йилдан бошлаб бугунги кунгача) собиқ иттифоқнинг мусулмон ташкилотлари учун мутахассис тайёрлаб берувчи расмий диний ўқув юртлари эди.

Мустақиллик диний таълим ривожи учун маъно ва мазмун жиҳатдан тубдан фарқ қилувчи имкониятлар очиб берди. Барча диний билим юртлари учун давлат таълим стандартлари билан мувофиқлаштирилган ўқув дастурлари тузилди, амалдаги қонунлар асосида дунёвий ва диний фанлар уйғунлиги таъминланди.

Бугунги кунда диний таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар изчиллигини таъминлаш, сифат ва савиясини янада ошириш, истиқбол режаларини белгилаш учун яқин ўтмиш тажрибасини тадқиқ ва таҳлил этиш муҳимдир.

Тошкентда 1943 йилнинг 20 октябрида йирик курултой бўлиб ўтди. Унда собиқ иттифоқнинг турли жойларидан уламолар иштирок этишди. Асосий масала Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармасини ташкил қилиш масаласи бўлиб, махсус ҳайъат тузилди. Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармасининг раиси этиб Шайх Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхон тайинланди ва у кишига «минтақадаги беш иттифоқдош жумҳуриятларнинг муфтийси» унвони берилди. Шу билан бирга беш жумҳуриятнинг қозилари сайланди ва Ўзбекистон қозиси этиб Зиёвуддин ибн Эшон Бобохон тайинланди.

Институт 1971 йил 1 октябрдан фаолият кўрсата бошлаган. Ўтган йиллар мобайнида собиқ Иттифоқдаги ягона бу диний олий ўқув юртида Марказий Осиё ва Қозоғистондан ташқари Шимолий Кавказ, Россия, Озарбайжон, Татаристон, Афғонистон, Яман, Ветьнам, Булғорийа каби юртларнинг талабалари ҳам илм олишди.

Институт олий маълумотли исломий мутахассислар, имом-хатиблар, одобнома бўйича ва араб тили мударрислари тайёрлайди. Институт ташкил топган йилларда бор-йўғи йигирма талаба ўқиган бўлса, ҳозир икки юздан зиёд илм толиблари таҳсил кўришяпти. Институтда дин асослари, Ислом ҳуқуқшунослиги ва тарих факультетлари, шунингдек, диний фанлар, ижтимоий-гуманитар фанлар, хорижий тиллар кафедралари ишлаб турибди. Хотин-қизлар Ислом билим юртлари учун малакали мударрисалар тайёрлаш мақсадида аёллар гуруҳи ҳам очилган.

Асрорқул Мавлонқулов, Шамсуддин Бобохонов, Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, Муҳаммад Латиф Жуман, Баҳодир Муртазо, Ғуломқодир Мирзаёқубов Абдуқайюм Азимов, Аюбхон Ҳамидов олий маъҳад ректорлари бўлишди. Ҳозирда Мисрнинг «Ал-Азҳар» университети битирувчиси, тарих фанлари номзоди, доцент Ҳайдархон Йўлдошхўжаев институтга раҳбарлик қилмоқда (2013).

Манба

Ўхшаш мақола

Туркистон халқ университети

Post Views: 879 ТУРКИСТОН ХАЛҚ УНИВЕРСИТЕТИ – Марказий Осиёда рус олий таълимига асос бўлган илк …

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *