Бош саҳифа » Замонавий Тошкент » Тарих институти

Тарих институти

ТАРИХ ИНСТИТУТИ (2009 йилгача, ҳозирги Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Тарих институти), Ўзбекистон Республикаси ФА Тарих институти (Иброҳим Мўминов кўчаси, 9) – 1943 йил Ўзбекистон ФАнинг Тил, адабиёт ва тарих институти негизида Тошкент шаҳрида ташкил этилган (1970 йилгача Тарих ва археология институти). Институт илмий тадқиқотларининг асосий йўналишлари: ўзбек халқи ва унинг давлатчилиги тарихи; ўзбеклар этногенези, этник тарихи ва этнографияси ҳамда Ўзбекистон ҳудудида яшовчи бошқа халқлар тарихи; ўзбек халқининг бир неча минг йиллик бой моддий маданияти ва маънавий мероси тарихи; ўзбек халқи тарихининг турли даврларидаги сиёсий ва ижтимоий ҳаёт тарзи, тараққиётининг ўзига хос хусусиятлари; мамлакатимизнинг бой моддий маданияти ва шаҳарлари тарихи; манбашунослик ва тарихшунослик. Институт таркибида 6 бўлим бор. Шунингдек, институтда аспирантура, докторантура, докторлик диссертациясини ҳимоя қилиш бўйича ихтисослаштирилган илмий кенгаш фаолият кўрсатади. Институтда 80 илмий ходим, жумладан 3 академик, 23 фан доктори ва 35 фан номзоди ишлайди. Институтда Я.Fуломов, К.Шониёзов, Р.Г.Муқминова, Ҳ.З.Зиёев, М.О.Охунова, Р.Ҳ.Аминова, Б.И. Лунин каби йирик олимлар ишлаган. Институтда 1998 йилдан «Ўзбекистон тарихи» журнали нашр этилади.

«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Ўхшаш мақола

Ботаника боғи

Post Views: 2 038 БОТАНИКА БОҒИ (Боғишамол кўчаси, 232) – ТошДУ (ҳозирги ЎзМУ) қошидаги ботаника боғи …

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *