Бош саҳифа » Тег архивлари: Шўртепа

Тег архивлари: Шўртепа

Қадимий маҳаллалар. Шўртепа

ШЎРТЕПА – Шайхонтоҳур даҳасидаги қадимий маҳалла. Дегрез, Тиканлимозор, Ҳадра, Баландмасжид маҳаллалари билан чегарадош бўлган. 200 дан ошиқ хонадон яшаган. Аҳолиси, асосан, ўзбеклар бўлиб, пилла чувиш, боғдорчилик, савдо-сотиқ билан шуғулланган. Шўртепада 2 масжид, ҳовуз, 2 тегирмон, 2 обжувоз, 10 савдо дўкони, 2 қабристон бўлган (20-аср боши). Ҳозирги Шўртепа ҳудудида савдо шохобчалари жойлашган. «Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Батафсил »

Шўртепа

ШЎРТЕПА – археологик ёдгорлик (7–8-асрлар, қисман 10–12-асрлар, 15-аср), аркли қишлоқ харобаси. Тошкентнинг шимоли-шарқий қисмида, Қорасувдан Товкат ариғи ажралиб чиққан ерда жойлашган. Баландлиги 7 м ли арк ва унга туташ қишлоқ харобасининг бир қисми сақланган. 1887 йил Н.П. Остроумов қазилма ишлари олиб борган. 1949 йил И.Баишев ва В.М.Массон қайд қилган. 1968 йил Тошкент археология экспедицияси Шўртепада текшириш ишлари ўтказиб, Шўртепа аркининг …

Батафсил »

Тошкент уезди

ТОШКЕНТ УЕЗДИ – маркази Тошкент ҳисобланган маъмурий-ҳудудий бирлик (1887–1924; 1867–86 йилларда Қурама уезди). 1918 гача Туркистон генерал-губернаторлиги, 1918–24 йилларда Туркистон АССР, 1926–30 йилларда Тошкент округи таркибида. Майдони 25610 кв. верста, аҳолиси тахминан 310 минг киши бўлган (1909). Тошкент уездида аксарият ўзбеклар, шунингдек, татарлар, қозоқлар ва бошқалар яшаган. Ерлари Чирчиқ, Келес, Оҳангарон ва бошқа дарёлардан суғорилган. Аҳолиси, асосан, деҳқончилик (асосий экинлари: …

Батафсил »