Сақичмон

САҚИЧМОН, Санчиқмон – Кўкча даҳасидаги қадимги маҳаллалардан бири. Пичоқчилик, Каллахона, Пуштиҳаммом маҳаллалари, Эски жўва бозори билан чегарадош бўлган. «Сақичмон» атамаси тарихи 18-аср охири чорагида Юнусхўжага иттифоқдош бўлган санчиқли қабиласидан бўлган қавмларни шаҳар ҳудудига келиб жойлашиши билан боғлиқ. Санчқлиён – санчқлилар кейинчалик санчқлимон – Санчиқмонга (халқ тилида Сақичмон, Чақичмон) айланган. Тахминан 100 дан ортиқ хонадон яшаган. Аҳолиси, асосан, ўзбеклар бўлиб, шаҳар бозорига яқин бўлгани учун ҳунармандчилик ва деҳқончилик (шаҳар атрофидаги мавзеларда) билан шуғулланган. Маҳалла ҳудудида чойхона, баққоллик дўконлари, шунингдек, Муҳаммад Солиҳхўжанинг ёзишича, Эшон Бўрихўжа Санчиқмоний мадрасаси ва масжиди (1820) жойлашган. Ушбу маҳаллада шаҳарнинг кўзга кўринган тасаввуф намоёндаларидан Эшон Вали Санчиқмоний, пайғамбар (алайҳисалом) авлодларидан Миён Фазл Қадр ҳазрат (1856–1928) ва бошқалар яшаганлар. Маҳалла ҳудудида 20-аср бошида қурилган Тўхтабой жоме масжиди Миён Фазл Қадр кўрсатмасига кўра, шу маҳаллалик машҳур бойлардан Тўхтабой томонидан бунёд этилган. Ҳозирда Сақичмон маҳалласи ҳудудида 14-оилавий поликлиника, «Шарқ» маросимлар кошонаси (тўйхонаси) ва бошқа объектлар мавжуд.

«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Ўхшаш мақола

Торкўча (Толкўча)

Post Views: 104 ТОРКЎЧА, Толкўча – Кўкча даҳасидаги қадимий маҳалла. Каттаҳовуз, Дарбоза маҳаллалари ва Бўзсув …

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *