Бош саҳифа » Тошкентликлар » Қаюм Рамазон

Қаюм Рамазон

ҚАЮМ РАМАЗОН (тахаллуслари: Қаюм, Ўктам, Турғунбой қори, Рамазон қори) (1900–1938.4.10) – ўзбек педагоги, журналист, театр танқидчиси, тилшунос. Тошкентда туғилган. Мунавварқорининг янги усул мактаби ҳамда мадрасада, Боку педагогика институтида (1916–17) ўқиган. 1918–21 йилларда ўқитувчилар тайёрлаш курси ва бошланғич мактабларда ўқитувчи. Фитрат билан бирга «Чиғатой гурунги»ни ташкил қилган ва унда котиб бўлиб ишлаган (1919). «Қизил байроқ» ва «Туркистон» газеталарида адабий ходим (1921–23). Фан қўмитаси ҳузуридаги Тил ва адабиёт институтида доцент (1934–37). Ўзбек мактаблари учун дастлабки она тили дарсликларини яратган. «Она тили» (Фитрат ва Ш. Раҳимий билан бирга, 1918), «Билим йўллари», «Ёзув йўллари» (1919), 4 китобдан иборат «Ўзбекча тил сабоқлиги» (Мунавварқори ва Ш. Зуннун билан ҳамкорликда, 1925–26), «Ер юзидаги тиллар орасида ўзбек тили» (1930), «Ўзбек тилининг имло қоидалари» (1931), «Ўзбек тилининг бирлашган имло қоидаси» (1934), «Ўзбек тили иш китоби» (Ш. Шамсий билан ҳамкорликда, 1935–36) китоблари муаллифи. «Халқ душмани» сифатида отиб ташланган. 1957 йилда оқланган.

«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Ўхшаш мақола

Тошкентлик Муҳаммад Юнус Тоиб – биз билмаган қози

Post Views: 1 159 Қози – мусулмон давлатларида ҳукмдор томонидан тайинланадиган, шариат асосида суд вазифасини бажарувчи, …

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *