Дегрез

ДЕГРЕЗ, Д е р о з – Шайхонтоҳур даҳасидаги қадимги маҳалла. Fиштмасжид, Сўгалмасжид, Шўртепа, Ҳовузбоғ ва Хўжа Рўшнойи маҳаллалари билан чегарадош бўлган. Қуйи ва Юқори Дегрезга бўлинган. Дегрезда қарийб 220 хонадон яшаган. Аҳолиси асосан ўзбеклар бўлиб, ҳунармандчилик, деҳқончилик (шаҳар ташқарисидаги далаларида) билан шуғулланган. Дегрезда 20 га яқин чўян қозон қуйиш (дегрезлик) устахоналари (уларда омоч тишлари, қум-ғонлар, ҳовонча ҳам қуйилган), 2 масжид, мадраса бўлган (20-аср бошлари). Ёзувчилардан Ойбек, Ойдин шу маҳаллада яшаган. Ҳозирги ҳудудида Ўзбек миллий академик драма театри, цирк ва бошқалар жойлашган.

«ДЕГРЕЗ» МАҲАЛЛАСИ (Обид Жалилов 3-тор кўчаси, 9) – Учтепа туманидаги маҳалла. «Нишабариқ», «Боғичинор», «Шофайзибоғ» маҳаллалари билан чегарадош. 1966 йилдаги Тошкент зилзиласидан сўнг «Қурвақаобод» мавзесида ташкил топган. Аҳолиси қадимги Дегрез маҳалласидан чиққанлар бўлган. Дастлаб «Киров», кейинчалик «Аброр Ҳидоятов» деб номланган. 2005 йилдан ҳозирги номда. Аҳолиси 4162 киши, асосан, ўзбеклар (2009). Маҳалла ҳудудида болалар боғчаси, ўрта мактаб, оталар оромгоҳи (чойхонаси), 2 озиқ-овқат дўкони ва хитой миллий ошхонаси бор. Ўзбекистон халқ ёзувчи Худойберди Тўхтабоев, Ўзбекистон халқ артисти Тўйчи Орипов шу маҳаллада яшайди.

«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Ўхшаш мақола

Торкўча (Толкўча)

Post Views: 110 ТОРКЎЧА, Толкўча – Кўкча даҳасидаги қадимий маҳалла. Каттаҳовуз, Дарбоза маҳаллалари ва Бўзсув …

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *